Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Товарнинг келиб чиқиши сертификатини ким беради

11.06.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2024 йилдаги “Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартибини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 311-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Жаҳон савдо ташкилотининг Келиб чиқиш қоидалари битимида назарда тутилган умумий қоидаларни миллий қонунчиликка киритиш;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, ички бозорда сотилаётган товарлар учун СТ-UZ сертификатини олиш мумкин. Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (13.12.2019 йилдаги ВМнинг 994-сон қарорига илова, кейинги ўринларда - Низом) CT-UZ сертификат олиш учун ариза бериш тартибини белгилайдиган 7-илова билан тўлдирилди;
  • товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификати QR-код орқали электрон шаклда берилади. Низом янги таҳрирининг 39-бандига кўра, сертификат айрим хорижий давлатлар учун QR-код қўйиш орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Бундан ташқари, 44-банд QR-код қўйилган электрон сертификат берилганда, дубликат олиш талаб этилмаслиги тўғрисидаги банд билан тўлдирилди.

 

Бундан ташқари, товарнинг келиб чиқиши сертификатини берувчи ваколатли орган белгиланган. Ушбу орган -«Ўзбекэкспертиза» АЖ. Тегишли ўзгартириш Низомнинг 2-бандига киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 04.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

                                    Саодат Усманова

 


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48