Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 398-сон қарори билан туристик йиғимни ундириш ва туризм фаолиятини лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳужжатларга тегишли қўшимчалар киритилди.
Таҳририятдан: Ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг.
Хорижий фуқароларни жойлаштириш воситаларининг тури ва тоифасига қараб туристик йиғимнинг табақалаштирилган ставкаларини жорий этиш режалаштирилаётгани ҳақида илгари ёзган эдик. Улар ўзгартиришсиз қабул қилинди, улар билан бу ерда танишиш мумкин. 16 ёшга тўлмаган болалар туристик йиғим тўлашдан озод қилинди.
Шунингдек мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун жойлаштириш воситаларига қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар учун туристик йиғим ўз вақтида ёки тўлиқ тўланмаганлиги учун жавобгарлик жорий этилди. Кўрсатилган шахслар Ўзбекистондан чиқишда йиғимнинг тўланмаган қисми учун 10 баравари, яъни ЭКИҲнинг 50%и миқдорида (йиғим ЭКИҲнинг 5%ини ташкил этади – таҳр.) жарима тўлайдилар.
Шунингдек жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган туристик йиғим суммалари уларнинг тушуми (фойдаси) деб ҳисобланмаслиги ҳамда уларга фойда солиғи, ЯСТ, бошқа мажбурий йиғимлар ва тўловлар солинмаслиги аниқлаштирилди. Эслатиб ўтамиз, туристик йиғимлар суммаси тўлиқ ҳажмда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг махсус ҳисобрақамларига ўтказилади.
Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари кўпайди
Ҳар йили 500 нафардан ортиқ туристга хизмат кўрсатилганда энди туроператорлар, туризм агентликлари, экскурсия ташкилотлари ва турфирмалар лицензия олиш учун мавжуд рўйхатга қўшимча равишда электрон тўловлар, брон қилиш, эквайринг (яъни хизматлар ҳақи тўланиши учун банк карталарини қабул қилиш) каби хизматлар кўрсатувчи кўп тилли веб-сайтга эга бўлишлари шарт.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.