Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Ўқитувчилар узлуксиз малакасини оширадилар

04.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 йилдаги 106-сон қарори билан Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом Президентнинг 6.09.2019 йилдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ушбу Низом «Ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тартибини белгилайди.

 

Таълимнинг мақсади, вазифалари, мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш, бошқарув ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш учун таълим дастурларини инновацион ёндашувлар асосида доимий янгилаб бориш амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш таълими усталари учун уларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имконияти яратилади.

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режасига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда унинг ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетларидаги амалиёт машғулотлари тегишли ташкилотларда ўтказилиши мумкин.

 

Малака ошириш қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:

● мустақил малака ошириш;

● муқобил малака ошириш;

● Институт ёки факультетларда бевосита ўқиш.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб Институтнинг бошқарма ва бўлимларида фаолият кўрсатаётган услубчи ва дастурчи-муҳандис штат бирликлари негизида бош мутахассис ва етакчи мутахассис штат бирликлари жорий этилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институтнинг бошқармалар бошлиқлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассис, етакчи мутахассисларнинг лавозим маошларини белгилашда мос равишда профессионал таълим муассасалари бош ўқитувчилари базавий тариф ставкалари тегишлича 2, 1,8, 1,5 ва 1,2 баравар миқдорларда қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2021 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50