Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ўзагротехсаноатхолдинг пойтахтда доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин

04.05.2018

Мазкур акциядорлик жамияти Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2108 йилдаги 319-сон қарори билан тегишли тузатишлар киритилди.

 

Шуни эслатиб ўтамизки, ушбу рўйхатдаги органлар ва ташкилотларга ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) улар лавозимда турадиган даврга мазкур орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра пойтахт ва пойтахт минтақасида доимий прописка қилинади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 11-банди).

 

Мазкур тоифадаги фуқаролар доимий пропискани расмийлаштириш чоғида тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирмани тақдим этишлари шарт.

 

Фуқаро 11-бандга асосан прописка қилинган бўлса, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган уй бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномалари, шунингдек уни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (унинг бир қисмидан) воз кечиш ва уни ўзгага беришнинг бошқа усуллари нотариал тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади, башарти:  

 

  • Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) бўлса;
  • ИИОнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.05.2018 йилдан кучга кирди.  


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

  

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_