Президент Давлат активларини бошқариш агентлигининг ташаббусини қўллаб-қувватлади (30.06.2020 йилдаги ПҚ–4765-сон қарорга қаранг).
Эслатиб ўтамиз, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ 2016 йил ноябрь ойида агротехника ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш учун ташкил этилган эди. Холдинг таркибига «Ўзагротехмаш» ва «Ўзагролизинг» компаниялари киради.
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини бошқариш тизимини янада мақбуллаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Ўзагротехсаноатхолдингни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинди. Тугатиш комиссияси таркиби белгиланди, унга Давлат активларини бошқариш агентлиги директори бошчилик қилади. Ҳукумат яқин икки ҳафта муддатда тугатиш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлайди.
Холдинг корхоналари барча имтиёз ва преференцияларни сақлаб қолади, ҚҚС бўйича имтиёзлар бундан мустасно. Бошқалари эса уларни тақдим этган тегишли ҳужжатларда назарда тутилган муддат давомида амал қилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирган.
Олег Заманов.