Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: асосий ғоялар

12.09.2023

Рус тилида ўқиш

2023 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тўғрисида»ги 158-сон Фармони қабул қилинди. Ҳужжат ЎзА томонидан чоп этилди. 

 

Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тасдиқланди. Ҳужжатда қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:

  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
  • аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
  • аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
  • халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
  • мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

 

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида ўз долзарблигини йўқотмаган барча мақсадларга эришиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш таъминланади.

 

 Ҳужжат билан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

 

«Тараққиёт стратегияси» маркази Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда стратегия ижросини баҳолаш имкониятини яратувчи онлайн портални ишга тушириши белгиланган.

 

Лола Абдуазимова.