Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

«Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасига – $ 175,6 млн

03.04.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 30.03.2023 йилдаги “Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-106-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан Жаҳон банки иштирокидаги  “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари тасдиқланмоқда. Уларда қуйидагилар назарда тутилган:

  • қурилиш молларини (иссиқлик изоляция материаллари, қувурлар, эшик ва ойна ромлари, қурилиш материаллари) ва ускуналарни (қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иситиш тизими, иситиш қозонлари ва ҳ.к.) сотиб олиш;
  • қурилиш-монтаж ишлари;
  • энергия аудит хизматлари.

 

Маълумот учун: “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банкининг кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 143 млн АҚШ доллари миқдорда қарз маблағларини ажратиш маъқулланган. Лойиҳа доирасида мактабгача, мактаб ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 800 дан зиёд муассасаларни модернизация этиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган бўлиб, унга кўра 2023 йил май ойига қадар лойиҳа доирасида реконструкция (модернизация) қилиниши кўзда тутилган объектлар рўйхатини шакллантириш белгиланган.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.