Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали очилади

18.08.2017

 

Президентнинг 16.08.2017 йилдаги қарори билан  филиалнинг вазифалари, тузилмаси, молиялаштириш манбалари ҳамда келаётган ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

 

Филиалнинг вазифалари:

  • маданият ва санъат соҳасида фундаментал билим ва тушунчалар, тарихий ва замонавий анъаналар, инновация технологияларини, давлат стандарти бўйича белгиланган билим ва малакаларни пухта эгаллаган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш;
  • тайёрланаётган мутахассис кадрларга меҳнат бозоридаги реал талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, юқори сифатли билим ва малака бериш;
  • битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича буюртмаларни шакллантириш;
  • профессор-ўқитувчилар таркибининг ўз касб соҳасидаги билим ва тажрибаси, илмий-ижодий салоҳияти ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириш;
  • таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.

 

2017/2018 ўқув йили учун “5150300 – актёрлик санъати (турлари бўйича)” таълим йўналишига бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 25 та – шундан 10 таси давлат грантлари, 15 таси тўлов-контракт асосида  - қабул квотаси ажратилади. Қабул Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида амалга оширилади.

 

Келгуси ва кейинги йиллар учун қабул квотаси истиқболда Фарғона водийси ҳудудларини ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни, ҳар қайси тармоқда мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда камида 50 нафарни ташкил қилади.

 

Филиал  Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 3А-уй манзилидаги Қўқон туризм ва сервис касб-ҳунар коллежининг асосий биносида жойлашади

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 


Олег Заманов, 

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48