Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиянинг йўналишлари кенгайтирилди

14.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 07.06.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

 

Қарор Президентнинг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон ҳамда 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муассислигида Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилади ва унга халқаро таълим стандартлари даражасидаги халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқалар) жорий этишга қодир юқори малакали кадрларни тайёрлаш вазифаси юклатилади. Ҳар бир ҳудудда камида биттадан агрологистика марказлари барпо этилади ва уларда халқаро бозорларда тан олинган сифат сертификатларини олиш имконияти яратилади.

 

2022 йил якунига қадар:

  • “Ягона дарча” тамойили асосида фермер хўжаликларига пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотларни етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш, суғурталаш, шартномаларни электрон расмийлаштириш, техникаларни лизингга олиш, агротехник тадбирларни амалга оширишда таъминот ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олган “Агроплатформа” (agroplatforma.uz) ахборот тизими ишга туширилади;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ажратилаётган 26 турдаги субсидиялар бўйича ҳужжатларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишиш жараёнларини “Агросубсидия” ахборот тизими орқали амалга ошириш йўлга қўйилади;

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қуйидагилар юклатилди:

  • 2022 йил якунига қадар Жаҳон банкининг маблағлари ҳисобидан:

- хусусий секторни жалб этган ҳолда Ўзбекистонда мавжуд генофонддан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги ва дурагайларини яратишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон – Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий марказини ташкил этиш;

- Халқаро картошкачилик маркази (CIP) билан ҳамкорликда картошканинг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга, сувсизликка, шўрга чидамли навлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш учун қўшма лойиҳани амалга ошириш.

 

Саодат Усманова.