Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ўзбекистон Республикасида ЖШШИРни аниқлаш ва бериш тартиби тасдиқланди

15.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 177-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан жисмоний шахснинг электрон талабномасини шакллантиришни ҳамда қуйидагиларда шахсий идентификация рақамини беришни назарда тутувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида;
  • чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картаси берилганда;
  • чет давлат фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турганда ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётганда;
  • фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда;
  • чет давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, уларнинг фарзандлари, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатда доимий яшайдиган чет давлат фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет давлат фуқароларига шахсий идентификация рақамларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини жорий қилиш топширилди.

 

Қарор билан айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.