Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Ўзбекистон вилоятларида насос станциялари модернизация қилинади

09.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 29.07.2021 йилдаги «Россия Федерациясининг Давлат тараққиёт корпорацияси «ВЭБ.РФ» иштирокида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 95 та насос станцияcини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5201-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат насос станцияларини модернизация қилиш, электр энергиясини тежаш ҳамда суғориладиган ерларни сув билан барқарор таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ушбу ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

а) қуйидаги лойиҳаларнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари:

  • «Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 29 та насос станциясини модернизация қилиш»;
  • «Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 24 та насос станциясини модернизация қилиш»;
  • «Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 42 та насос станциясини модернизация қилиш»;

б) юқорида айтиб ўтилган лойиҳалар учун Россия Федерациясининг Давлат тараққиёт корпорацияси «ВЭБ.РФ»дан (кейинги ўринларда – Внешэкономбанкдан) жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали;

в) мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари ва етиштириладиган маҳсулот прогноз кўрсаткичлари.

 

Инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 213,5 млн еврони ташкил қилади, шундан:

  • 146 млн евро – Внешэкономбанк кредити;
  • 67,5 млн евро – Ўзбекистон Республикасининг улуши, жумладан 33,7 млн евро – республика бюджети ҳисобидан ҚҚСни қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида.

 

Ўзбекистон Республикаси номидан Молия вазирлиги Внешэкономбанк кредити (қарзи) бўйича қарз олувчи ҳисобланади.

 

Сув хўжалиги вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иқтисодий ва молиявий самарадорликка ҳамда белгиланган кўрсаткичларга эришиш, шунингдек кредитнинг мақсадли ишлатилиши бўйича масъул ижрочи орган ҳисобланади. У лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бош пудратчиларни тендер асосида аниқлайди.

 

Бош пудратчилар лойиҳаларни амалга ошириш доирасида қарз шартномасида белгиланган маблағ ҳисобидан насослар, электр двигателлар, жиҳозлар, электр қурилмалари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ва хизматларнинг:

  • 70%ини Россия Федерацияси ишлаб чиқарувчиларидан, 30%ини эса Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади;
  • Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларидан харид қилади.

 

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2024 йил май ойига қадар Давлат бюджети ва Внешэкономбанк кредитлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар божхона божидан озод қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48