Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ўзбекистонда ёнғин-қутқарув спорти ривожлантирилади

28.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 24.09.2021 йилдаги “Ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 600-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар этиб белгиланди:

  • қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва касбий маҳоратини изчил ошириб бориш;
  • ёшлар орасида ёнғин-қутқарув спортини оммалаштириш, истеъдодли спортчиларни саралаб олиш ва миллий терма жамоа заҳирасини шакллантириш;
  • замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ҳамда спорт техникалари ва анжомлари билан тизимли таъминлаш орқали ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича илғор жаҳон тажрибасини муттасил ўрганиб бориш ва амалиётга кенг жорий этиш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури;
  • 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.