Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Ўзбекистонда «Фольксваген» автомобили ишлаб чиқарилади

29.06.2020

Рус тилида ўқиш

Президентнинг Ўзбекистонда «Фольксваген» енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш тўғрисидаги қарори қабул қилинди (25.06.2020 йилдаги ПҚ-4757-сон қарорга қаранг).

 

«Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» ўртасида жорий йилнинг март ойида битим тузилди. Ҳамкорлик тўғрисидаги битимда Жиззах автомобиль заводи негизида «Ўзбекистон енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасида «Фольксваген Груп Рус» компаниясининг босқичма-босқич иштирок этиши назарда тутилган.

 

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.

 

1-босқичда, 2020−2021 йилларда:

  • бозорни ўрганиш ҳамда маркетинг таҳлилини ўтказиш мақсадида «Фольксваген» ва «Шкода» маркаларидаги тайёр автомобилларни етказиб беришни ташкил қилиш;
  • «Фольксваген Груп Рус» компаниясининг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда Жиззах автомобиль заводи йирик узелли автомобилларни йиғиш бўйича ўқитишни ташкил этиш;
  • «Фольксваген Кэдди» моделини йирик узелли йиғишни ташкил этиш мақсадида бутловчи қисмларни етказиб бериш;
  • мамлакатнинг барча ҳудудларида дилерлик тармоғи ва сервис хизматларини кўрсатиш станцияларини ташкил этиш.

 

2-босқичда, 2022 йилдан бошлаб  енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли ўзлаштирилади.

 

Қуйидагилар Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиладиган ягона етказиб берувчилар сифатида белгиланади:

а) иштирокчи (акциядори) «Ўзавтосаноат» АЖ бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар – улар томонидан автомобиль саноати учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича;

б) автомобиль маҳсулотларининг асл ишлаб чиқарувчиси (OEM) ёки лицензиари томонидан белгиланган ёки маъқулланган ёхуд тавсия этилган етказиб берувчи ташкилотлари – а) бандида кўрсатилган корхоналар учун товарларни (ишларни ва хизматларни) етказиб бериш бўйича;

в) автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳадли-лицензиявий, инвестициявий ёки бошқа битимлар, саноат намуналарини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш, автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини амалга оширишда техник кўмак бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарларни (ишлар, хизматларни) етказиб берувчи ташкилотлар – а) бандда кўрсатилган корхоналар учун товарларни (ишларни ва хизматларни) етказиб бериш бўйича.

 

Энергетика вазирлигига жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Евро-5» стандарти талабларига жавоб берадиган юқори сифатли дизель ёқилғиси ва автобензинга эга камида битта автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси бўлишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50