Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

ЎзМАА қайта ташкил этилди, унинг мақоми оширилди

05.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2.02.2019 йилдаги Фармони ва қарори билан масс-медиа соҳасида бошқарув органларини қайта ташкил этиш назарда тутилган. Ҳужжатлар ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги  (ЎзМАА) негизида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бошқармалари билан ташкил этилди. ЎзМААнинг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази негизида эса Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази ташкил этилади.

 

Агентлик - ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда ОАВ, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ахборот соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг фонограммалар ва аудиовизуал асарларни тарқатиш (сотиш, ижарага бериш ва омма эътиборига етказиш)да муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан давлат назорати бўйича ваколатлари Агентликка берилди.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда) ташкил этилди, унинг маблағларини шакллантириш манбалари ва уларни сарфлаш йўналишлари белгиланди. 

 

Олег Заманов.

 


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум