Президент томонидан 25.10.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ-982-сон Қонун имзоланди.
Қонун Вазирлар Маҳкамасинининг фаолиятини тартибга солади, унинг тузилмаси ва вазифаларини ҳамда иш фаолияти принципларини белгилайди.
Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.
Вазирлик тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқадиган ва амалга оширадиган, муайян йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирадиган, шунингдек тизим ичидаги раҳбарлик фаолиятини яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органидир.
Қўмита тегишли соҳада тармоқ ичидаги фаолиятни мувофиқлаштиради ва тартибга солади ҳамда тизим ичидаги раҳбарлик фаолиятини коллегиаллик асосида ташкил этади, шунингдек вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритади.
Агентлик тегишли соҳада давлат хизматлари кўрсатилишини ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳукуқни қўллаш вазифаларини ўзининг асосий вазифаси сифатида амалга оширади, шунингдек, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритади.
Инспекция тегишли соҳалар ҳамда тармоқларда давлат назорати ва текширувини амалга оширади, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.10.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев