2020 йил учун тасдиқланган транспорт воситалари бўйича айрим ставкаларни пасайтиришга қарор қилинди (9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон қарорнинг 6-иловасига қаранг).
Бунда техник хатога йўл қўйилган – ўзгартиришлар 2020 йил учун ставкалар тасдиқланган Президентнинг 2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон қарорига эмас, балки 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон қарорига (2019 йил учун ставкалар) расмийлаштирилган. Шу туфайли амалиётда чалкашликлар юзага келиши мумкин.
Агар ҳаммаси жой-жойига қўйилса, қуйидаги манзара намоён бўлади:
ТИФ ТН коди (2017 йил версияси) |
Товар позициясининг тавсифи |
Импорт божхона божи ставкаси (божхона қийматига нисбатан %да) |
||
2019 йил 1 январдан бошлаб (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарор) |
2020 йил 1 январдан бошлаб |
|||
режалаштирилган (2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон қарор) |
якуний (9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон қарор) |
|||
8479 10 000 0 |
жамоат ишлари, қурилиш ёки бошқа шу каби ишлар учун ускуналар |
мавжуд эмас |
5 |
0 |
8702 40 |
фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган, ҳайдовчи билан 10 нафар ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари |
мавжуд эмас |
10 |
0 |
8703 80 |
фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган транспорт воситалари - |
0 |
10 |
0 |
8704 90 000 |
фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган моторли транспорт воситалари |
мавжуд эмас |
мавжуд эмас |
0 |
8711 60 |
электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган аравачалар |
20 (ТИФ ТН 8711 коди бўйича товар позицияси таркибида) |
20 (ТИФ ТН 8711 коди бўйича товар позицияси таркибида) |
0 |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.