Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Яқин 10 йил ичида мактабгача таълим соҳасида қандай ўзгаришлар рўй беради

10.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.  

 

Концепциянинг асосий йўналишлари:

  • мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
  • мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;
  • болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамровини ошириш, ундан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, мазкур соҳада давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;
  • мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;
  • мактабгача таълим тизимига мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш;
  • мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган овқатланишини, сифатли тиббий парваришини таъминлаш.

 

Ҳужжат эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва тегишли даврга (2019–2024 йй. ва 2025–2030 йй.) мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган алоҳида «Йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

 

Мактабгача таълим вазирлиги ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йил учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади ва уларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради.

 

Ҳужжат билан режалаштирилган тадбирларни молиялаштириш манбалари белгиланган ва уларни бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланган.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинган эди (шарҳга қаранг). 

 

Олег Заманов.

 

 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум