Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан 15 нафар қиз тақдирланди

07.03.2017

Президент “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

Ҳужжатнинг ўзида қайд қилинишича, иқтидорли қизлар аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

 

Бунда 2017 йил учун истисно тариқасида Қорақалпоғистон Республикасининг икки нафар, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан вакилаларига  - жами 15 та (14 та ўрнига) мукофот берилади.

 

Дипломлар ва кўкрак нишонлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамида топширилади.  Мукофотлар билан бирга ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида пул мукофоти тўланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.