Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Зўравонликка учраган хотин-қизларга қандай ёрдам берилади

27.06.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2024 йилдаги “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарорига мувофиқ Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 

 

Регламент қуйидаги тартибларни назарда тутади:

  • хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштириш ва вақтинча бошпана билан таъминлаш ҳамда улардан чиқариш;
  • ҳимоя ордерларини ва жабрланган шахсларга доир маълумотларни расмийлаштириш ва уларни реал вақт режимида “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали “Инсон” марказларига юбориш;
  • хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига “Инсон” марказлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва уларнинг мониторинги.

 

Шошилинч қабул бўлимида бирламчи кўмак хонаси эксперимент тартибида ташкил этилади: 2024 йил 1 июндан бошлаб Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб эса республиканинг қолган барча ҳудудларида.

 

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан рўйхатга олинади.

 

Сўнгра тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

  • хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;
  • профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
  • тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида бирламчи кўмак хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича минимал талаблар;
  • Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича “йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-07-02
  • USD:12585.01 (+0.00) сум
  • EUR:13538.95 (+0.00) сум
  • RUB:145.06 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг