Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизматининг вазифалари кенгайтирилди.
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси. Асосий чора-тадбирлар белгиланди
Хусусан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида республиканинг барча туманларининг ҳудудлари муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштирилади.
НҲҲни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Хусусан, энди бундай экспертизани ўтказишга жамоатчилик кенг жалб қилинади.
Сув хўжалигини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
У сув ресурсларини барқарор бошқариш ва ирригация секторини такомиллаштиришни қамраб оладиган бир қатор инфратузилмавий, сиёсий, институционал ва салоҳиятни ривожлантириш чораларини ўз ичига олади.
Бухоро вилоятида иккита шамол электр станциялари қурилади
Лойиҳалар «International Company for water and power projects» (Саудия Арабистони) компаниясининг инвестициявий қўллаб-қувватлашида амалга оширилади.
Маҳсулотларни сертификатлаш. Қандай амалга оширилади
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқланди.
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Қонуннинг қабул қилинишидан мақсад аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатларни унификациялаб ва тизимлаштириб ягона норматив-ҳужжатга жамлашдир.
Фаол фуқароларга коммунал тўловлар учун компенсация берилади
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш ҳамда уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича имтиёз бериш тизими жорий этилади.
Қишлоқ хўжалиги тузилмасида бир нечта бошқарма ташкил этилади
Шунингдек, унга ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиш ҳуқуқи берилди.
Оммавий тадбирлар режасини шакллантириш тартиби белгиланди
Календарь режалар тегишлича Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, пойтахт, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.
Қашқадарё вилояти қишлоқ ва сув хўжаликлари қандай қўллаб-қувватланади
Рақамли технологияларни жорий этиш, ДХШ тамойиллари асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини сув билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Бўстонлиқ туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди
Унга қуйидагилар киради: хизматлар соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш.
Сувни тежайдиган технологияларга субсидиялар ажратилади
Маблағлар пахта, донли, сабзавот экинлари етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, ерларни лазер ускунали текислагичлар билан текислашга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати қандай қўллаб-қувватланади
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштиради.
Бухоро вилоятида 77,8 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилади
Бунга Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан 300 млрд сўм йўналтирилади.
Заргарлик саноатида катта ўзгартиришлар амалга оширилади
Ўзбекистон миллий заргарлик брендини жаҳонга танитиш мақсадида хорижий давлатларда ташкил этиладиган барча нуфузли кўргазмаларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.
Пойтахтнинг бозор ва савдо комплексларида ундириладиган янги йиғим миқдорлари тасдиқланди
Ижара тўловлари ставкалари ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари пойтахт ҳокимининг қарори билан белгиланди.
Тиббиётни рақамлаштириш учун янги корхона ташкил этилади
Президент томонидан 23 февраль куни «Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
«Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ қандай фаолиятни амалга оширади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори илан «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Янги сонларда ўқинг
- Автомобиль йўлларини таъмирлаш қандай молиялаштирилади
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланадими?
- Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан у билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади