Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Қонунчиликдаги янгиликлар

Олимпия чемпиони тренерига – 20 минг доллар мукофот пули

Олимпия чемпиони тренерига – 20 минг доллар мукофот пули

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 878-сон «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Узбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш қиймати индексация қилинди

Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш қиймати индексация қилинди

Давергеодезкадастр, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг «Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатинн тубдан яхшилаш кийматини индексация қилиш ҳақида»ги қўшма қарори тасдиқланди (рўйхат рақами 2943, 2017 йил 1 ноябрь)

ИИВ Академиясининг Касбий тайёргарлик факультетига кимлар қабул қилинади

ИИВ Академиясининг Касбий тайёргарлик факультетига кимлар қабул қилинади

Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

ИИВ академик лицейига ўқишга қандай қабул қилинади

ИИВ академик лицейига ўқишга қандай қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисида ва уларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, атом энергетикаси ва солиқ солиш бўйича халқаро шартномалар тасдиқланди

Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, атом энергетикаси ва солиқ солиш бўйича халқаро шартномалар тасдиқланди

Президентнинг 1.11.2017 йилдаги ПҚ–3366 ва ПҚ–3367 ҳамда 2.11.2017 йилдаги ПҚ–3368-сон халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари эълон қилинди

Спорт ҳакамлари ёмон иш учун четлаштирилади

Спорт ҳакамлари ёмон иш учун четлаштирилади

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь) билан янги Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2761, 2016 йил 5 февраль) ўз кучини йўқотди

Илмий-тадқиқот муассасалари модернизацияланади

Илмий-тадқиқот муассасалари модернизацияланади

Президентнинг 1.11.2017 йилдаги «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат матни ЎзА сайтига иловаларсиз жойлаштирилган

ИИВ Интернетни туну-кун мониторинг қилади

ИИВ Интернетни туну-кун мониторинг қилади

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 882-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Янги иш жойлари – давлат буюртмасига биноан

Янги иш жойлари – давлат буюртмасига биноан

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2017 йилдаги 877-сон қарори билан Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Олийгоҳлар раҳбарлари ва педагоглари қандай қилиб малака оширади

Олийгоҳлар раҳбарлари ва педагоглари қандай қилиб малака оширади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруқлари билан олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида 3 та ҳужжат тасдиқланди

Ички ишлар органлари ходимларининг тиббий текширув тартиби тасдиқланди

Ички ишлар органлари ходимларининг тиббий текширув тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

«Совпластитал» давлат корхонасига айланди

«Совпластитал» давлат корхонасига айланди

Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 872-сон ««Sovplastital» МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Газ плиталари ва сув иситгичларнинг хавфсизлиги регламентланди

Газ плиталари ва сув иситгичларнинг хавфсизлиги регламентланди

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 880-сон қарори билан Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

Давлат эҳтиёжлари учун шолини «Ўздонмаҳсулот» АК ташкилотлари сотиб олади

Давлат эҳтиёжлари учун шолини «Ўздонмаҳсулот» АК ташкилотлари сотиб олади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2017 йилдаги 876 -сон «Давлат эҳтиёжлари учуи шоли ҳарид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.   Шу йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун шолини шоли етиштирувчи хўжаликлардан "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг дон

Республика марказларида бепул тиббий ёрдам – фуқароларнинг 16 тоифаси учун

Республика марказларида бепул тиббий ёрдам – фуқароларнинг 16 тоифаси учун

Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди

Ижтимоий аҳамиятли дорилар импорти – тендер ва квоталарсиз

Ижтимоий аҳамиятли дорилар импорти – тендер ва квоталарсиз

Бу Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган

Стоматология институтида факультетлар сони ошди

Стоматология институтида факультетлар сони ошди

Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди

Боёвут туманида замонавий агромажмуа тузилади

Боёвут туманида замонавий агромажмуа тузилади

2017 йил 24 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий агрокомплекс фаолиятини кенгайтириш тўғрисида”ги 866-сон қарори қабул қилинди

Ўқувчилар ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касбий таълим олади

Ўқувчилар ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касбий таълим олади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарори билан мактабларнинг 10–11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов ошди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов ошди

Ички ишлар вазирининг (рўйхат рақами 2303-1, 16.10.2017йил) буйруғи билан Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларининг баъзилари ўзгартирилди ва тўлдирилди