Тошкентда KfW маҳаллий бюроси очилади
Президент томонидан Ўзбекистон Ҳукумати ва ГФР Ҳукумати ўртасида имзоланган Тошкент шаҳрида Иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюросини ташкил этиш тўғрисидаги битим маъқулланди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар айланмаси соддалаштирилди
Участкаларни инвестиция шартномаси ёки ДХШ шартномаси асосида ижарага беришга, шунингдек иккиламчи ижарага беришга рухсат берилди.
Қандай оила кўп болали ҳисобланади
“Кўп болали оила” атамасининг ягона тушунчаси киритилмоқда, айрим имтиёзлар ва кафолатлар аниқлаштирилмоқда.
Электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йилдан ишга туширилади
Ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади.
Нукус шаҳрида опера санъати мактаб-интернати ташкил этилади
Ҳар йили 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади. 2021/2022 ўқув йилида 5, 6 ва 7-синфларга, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб — 5-синфга.
Агар Ф.И.О. ўзгарса: ходим ва бухгалтерия нима қилиши керак
Инсоннинг фамилияси, исми ва – назарий жиҳатдан – ҳатто отасининг исми ҳам унинг умри давомида турли асосларга кўра ўзгариши мумкин. Кўпинча бу ходима, масалан, турмушга чиққанда ёки аксинча, фамилиясини ўзгартирган ҳолда ажрашганда рўй беради. Бундай вазиятда нима қилиш керак?
Чиқиндилар билан боғлиқ ишлар соҳасида – ДХШ янги модели
Президентнинг 29.09.2020 йилдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида – янги лавозимлар, тузилма ва устама
Президент томонидан 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарор имзоланди.
Мажбурий маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилади
Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, у муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.
ТМҚни олувчидан паспорт нусхасини талаб қилиб олиш қонунийми?
Сотувчи олди-сотди ёки етказиб бериш шартномалари бўйича товарни бераётганда харидордан муайян ҳужжатлар пакетини тақдим этишни талаб қилади. Бироқ, амалиётнинг кўрсатишича, «зарур» ва «етарли» пакет, сотувчининг фикрича, турли хил тушунчалардир.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фото ва видео учун рағбатлантирадилар
Бу Президентнинг 2020 йил 29 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.
Фуқароликни қабул қилишда давлат тилини билиш даражаси қандай баҳоланади
Талабгорлар оғзаки нутқни тушуниш, ўзбек тилида гапира олиш, ўқиш ва ёзиш юзасидан имтиҳон қилинадилар.
Хивада «Лазги» халқаро рақс фестивали ташкил этилади
Бу Президентнинг 2020 йил 28 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.
Яна бир БҲМСнинг янги таҳрири таклиф қилинмоқда
Молия вазирлиги 1-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Сув таъминоти: ДХШ, бизнесга компенсация ва давлат ижтимоий буюртмалари
Ичимлик суви ва оқава сув тизими модернизация қилинади, ушбу соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлиги оширилади.
Солиқ маслаҳатчилари функциялари кенгайтирилди
Президентнинг солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Штатдан ташқари ходим билан меҳнат шартномасини тузиш мумкинми
Штатдан ташқари ходимни меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиш мумкинми ёки у фақат ФҲХ шартнома бўйича ишлаши керакми?
Суғуртага доир ҳуқуқбузарлик учун автомобиль ушлаб турилмайди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди.
Банк иловалари рейтинги эълон қилинди
Bank.uz Ўзбекистон банклари мобиль иловаларини ўрганиб чиқди ва энг яхши иловаларнинг дастлабки рейтингини тузди.
Президентнинг юзлаб ҳужжатлари бекор қилинди, 121 тасига тузатиш киритилди
2 500 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаган хатловнинг дастлабки натижаси шундай.
1 октябрдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар нархи оширилади
Алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар тасдиқланди.
1 октябрь: қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар
ҚҚС бўйича айрим имтиёзларни бекор қилиш, акцизларни индексация қилиш, бизнес учун текширувларнинг тури ва СЭХнинг белгиларини жорий этиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини ва давлат харидлари доирасида импортни қисқартириш, хусусий таълим, банк соҳаси, сув таъминоти ва бошқа тармоқларда янги қоида – бизнинг шарҳимизда.
Чорвадорлар учун қўшимча субсидиялар белгиланди
Субсидия юридик шахсларга жуни гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотиладиган "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларни парвариш қилиш харажатларининг бир қисмини қоплашга берилади.
COVID-19 га экспресс тестлар сертификатлаштирмасдан олиб кирилади
Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласи тартибига ўзгартиришлар киритилди.
2021 йил августгача электрон газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари якунланади
Президент томонидан 24 сентябрда «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор имзоланди.
Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ўтган йилда қабул қилинган қарорлари билан Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилди.
Тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби ўзгарди
Вазирлар Маҳкамаси 24.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 583-сон қарорни қабул қилди.
Бир нечта НҲҲ ўрнига битта қонун бўлади
“Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. У ҚҲТБТ порталида муҳокама учун жойлаштирилган.
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.