
Божхона расмийлаштируви соддалаштирилади ва жадаллаштирилади, контрабандага қарши кураш –кучайтирилади
2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Жамоат транспорти 8 июндан қисман ишга туширилади
Биринчи босқичда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. «Damas» русумли авто, микроавтобуслар ва метрополитен ҳозирча ишга туширилмайди.

Қандай қилиб ХКни МЧЖга айлантириш мумкин
ЖШДС бўйича имтиёзни йўқотгач, кўп хусусий корхоналар мулкдорлари ўз бизнесининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини мақбуллаштиришни ўйлаб қолдилар. ХКни МЧЖга қайта тузишнинг босқичма-босқич йўриқномаси - “Норма” эксперти шарҳида.

Алкоголсиз ичимликларга янги талаблар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 1.06.2020 йилдаги 345-сон қарори билан Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ва уни жорий этиш схемаси тасдиқланди.

1 августдан импорт қилинадиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади
Президент томонидан 2020 йил 3 июнда ПҚ-4739-сон тегишли қарор имзоланди.

Малака тоифаси қандай берилади
Хизмат бўйича кўтарилиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори кўпинча ходимнинг малакаси, у аттестациядан муваффақиятли ўтганлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Хизматчилар лавозимлари бўйича малака тоифалари қандай бериладии ва буни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин?

Кўп болали оилалар, ногиронлар, аудит – депутатлар қандай қарорга келдилар
Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

“Сариқ” ва “яшил” ҳудудларда қатор рухсат этилган фаолият кенгайтирилди
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Ўйинчоқ сотиб олаётганда сертификатни талаб қилинг
Ўйинчоқларни сотишдан олдин уларга гигиеник сертификат ёки санитария-эпидемиология хулосаси олиниши шарт. Ўйинчоқлар хавфсизлик жиҳатидан текширувдан ўтказилмаса, у бола соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Бош бухгалтер ФҲШ бўйича. Бу ҳолда у нима учун жавоб беради
Жисмоний шахс иккита кичкина корхонада – ҳар бирида 0,5 ставкадан бош бухгалтер бўлиб ишлайди. Бунда ФҲШ бўйича яна битта фирмага бош бухгалтер бўлиб ишга жойлашиши мумкинми? Аслида бош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими?

Нотариуснинг қўшимча хизматлари қанчага тушади
Адлия вазири нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлади.

Сувдан фойдаланувчилар учун суғориш мавсумида лимитлар белгиланади
Вазирлар Маҳкамасининг 1.06.2020 йилдаги «2020 йил ёзги мавсумида экин майдонларини сув билан ишончли таъминлаш ва сув танқислигининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 344-сон қарори қабул қилинди.

Халқаро рейтинг ва индекслар: давлат органлари раҳбарларига КPI белгиланди
2 июнь куни Президент томонидан Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш, давлат органларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисидаги Фармон имзоланди.

Иссиқ сув ўчирилмайди, бироқ батареялар кузатувда бўлиши лозим
2020 йилда манбалардан иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш графиги тасдиқланди.

ЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўл-йўриқлар
Агар юридик шахсга тегишли автомобиль ЙҲҚ бузилиши билан “камерага тушган” бўлса, жарима ташкилотга келади. Мазкур кўнгилсиз вазиятда нима қилиш лозим?

Қўшиб юбориш, қўшиб олишга ва акцияларни, улушларни олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш осонлашди
Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига – божхона имтиёзлари
Президентнинг 30.05.2020 йилдаги «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4737-сон қарори қабул қилинди.

Автотранспортнинг вазни ва габаритлари назорат қилинади
Чоралар автомобиль йўлларини сақлаш, автомобиль йўлларининг таъмирлараро муддатларгача бузилишининг олдини олишга қаратилган.

Солиқчиларнинг ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровномасига 5 кун ичида жавоб бериш керак
ДСҚ Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида низомни (29.05.2020 йилда 3236-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқлади. Ҳужжат СК 138-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Таътил – 2020: нималарни ҳисобга олишга тўғри келади
Ёзги таътил палласи яқинлашмоқда. Тўғри, бу йилги пандемия қарорлар қабул қилиш жараёнини бирмунча жадаллаштирди, кўпчилик режалаштирилмаган таътилга чиқишга ҳам улгурди. Шу жумладан – иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши учун махсус комиссия тузилди
Вазирлар Маҳкамаси унинг вазифалари ва функцияларини белгиловчи, комиссиянинг ишлаш тартибини тартибга солувчи Низомни тасдиқлади.

Ногиронлиги бўлган кексалар учун туристик йўлланма қиймати тўлаб берилади
I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар учун бепул саёҳат уюштириш бўйича имтиёз Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 йилдаги 340-сон қарори билан тасдиқланди.

Улуш киритиш асосида қуриш масалалари тартибга солинди
Президентнинг 27.05.2020 йилдаги «Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-4732-сон қарори қабул қилинди.

«Мурунтов» кони электр энергияси билан таъминланади
I босқич конларни электр энергияси билан таъминлаш инвестиция лойиҳаси капитал қўйилмаларнинг умумий қиймати эквивалентда $113 755 мингни ташкил этади.

1 июндан нималар кучга киради
Инқирозга қарши курашиш бўйича янги чора-тадбирлар, акциз ставкалари, ғаллачиликка субсидиялар, лицензиялаш қоидаларига, биржа савдоларига киритилган ўзгартиришлар ва бошқа янгиликлар материалимизда жамланган.

Карантин 15 июнга қадар узайтирилди
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қатор карантин талабларини ҳам бекор қилди.

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қандай ўзгаришлар бўлади
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва ваколатлари белгиланди.

Олмалиқ КМК рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиради
Бу Президентнинг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4731-сон қарорида назарда тутилган.

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.