Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

E-commerce: солиқлар

07.12.2022

Рус тилида ўқиш

Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишда давом этамиз. Муаллиф – Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси Музаффар Аъзамов.

 

Давоми. Аввалги мақолалар1, 2, 3.

 

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдаги мурожаатномасида қонуний бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали яширин иқтисодиётга қарши курашиш ҳақида сўз юритган. Расман ишлаш фойдали, қулай ва осон бўлиши учун. Президент бу яширин иқтисодиётга қарши курашишнинг энг яхши усули эканлигини қайд этган.

 

Энди солиқларни тўлаш қанчалик «фойдали, қулай ва осон» эканлигига товарлар ва хизматлар билан чакана савдо қилувчи бизнес нигоҳи билан қараймиз.

 

Давстатқўм маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида кичик тадбиркорликнинг республика ЯИМдаги улуши 50,5%ни ташкил этган. 

 

Солиқ солиш режимига қараб корхона солиқларини тўғри ҳисоблаш учун Солиқ кодексига мувофиқ нечта операцияни бажариш кераклигини ҳисоблаб кўрайлик.

 

Йилига 100 млн сўмгача айланмада қатъий белгиланган тўлов

Йилига 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача айланмада ягона солиқ

1 млрд сўмдан ортиқ айланмада умумбелгиланган солиқ солиш

Қатъий белгиланган тўлов суммаси

1. Айланма (сотишдан тушум) ҳажмини аниқлаш 

2. Айланмани 4% = Ягона солиқ тўловига кўпайтириш

1. Айланма (сотишдан тушум) ҳажмини аниқлаш   

2. ҚҚСдан айланма / 1,15 Айланмани чегириш = ҳисобланган ҚҚС суммаси

3. Қабул қилинган тўланган ҚҚС суммасини ҳисоблаш, ш.ж. товарлар ва хизматлар импорти учун

4. Ҳисобланган ҚҚС суммасидан ҳисобга қабул қилинган ҚҚСни чегириш = Ҳисобот даври учун тўланадиган ҚҚС суммаси

 

5. ҚҚСсиз айланма минус товарлар/хизматлар таннархи = тақсимланмаган фойда (маржа)

6. Тақсимланмаган фойдадан чегириладиган харажатларни* айириш = соф фойда 

7. Соф фойдани 15%га кўпайтириш = фойда солиғи

 

Кўриниб турганидек, энг осон усул – қатъий белгиланган тўловда. У битта операция билан ҳисобланади, Ягона солиқда – иккита операция билан. Умумбелгиланган солиқ солишда камида еттита (!) операция ўтказиш талаб этилади. 

 

Бунда тадбиркор чегириладиган харажатларни чегирилмайдиганларидан фарқлаш учун жиддий махсус тайёргарликка эга бўлиши ёки бухгалтерни ёллаши керак. Буни фақат махсус тайёргарликка ва катта тажрибага эга бўлган бухгалтер амалга ошира олади, бу мутахассислар учун ҳам жиддий синов, 80-90% вақтини сотишни оширишга сарфлайдиган кичик ва ўрта бизнес ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Ушбу очиқ-ойдин сабабга кўра товарлар ва хизматлар билан чакана савдо қилувчи кўп тадбиркорлар ўз бизнесларини якка тартибдаги тадбиркор шаклида расмийлаштирадилар, бизнесни қисмларга ажратиб, тушумни йилига 1 млрд сўмдан оширмасликка уринадилар, шу жумладан нақд пулни белгиланган тартибда инкассация қилмайдилар. Бундай бизнес-ёндашув қисқа муддатли истиқболда ўзини оқлайди, бироқ узоқ муддатли истиқболдан (3-10 йил) келиб чиқиб бизнесни йўлга қўйиш ва кенгайтириш имконини бермайди. 

 

2022 йил 22 августда Президент тадбиркорлар билан учрашувда 2023 йил 1 январдан бошлаб янги солиқ режимлари жорий этилишини маълум қилган. Бунда корхоналар йиллик айланмалари бўйича (ҳозир ходимлар сони бўйича ҳам) таснифланади ва қуйидаги тоифаларга киритилади:

  • йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган субъектлар – микробизнес;
  • йиллик айланмаси 10 млрд сўмгача бўлган субъектлар – кичик бизнес;
  • йиллик айланмаси 100 млрд сўмгача бўлган субъектлар – ўрта бизнес. 

 

Шундан келиб чиқиб, 2023 йил 1 январдан бошлаб микробизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги ставкалари – 4%дан 25%гача – ўрнига 4%га тенг ягона солиқ ставкаси жорий этилади. Бунда олис туманлардаги ва айрим тоифалардаги тадбиркорлар учун амалдаги 1% ва 2%га тенг ставкалар сақланиб қолади.

 

Йилига 20−30 млн сўм ихтиёрий равишда тўланганда улар бухгалтерия ҳисобини юритиш мажбуриятидан ва солиқ органларига тақдим этишдан озод этилади.

 

Иккинчи тоифадаги, яъни айланмаси 1 млрд сўмдан ошган ва солиқларни (ҚҚС ва фойда солиғи) тўлашнинг умумий тартибига ўтган корхоналар йил давомида 2 баравар кам фойда солиғини тўлайдилар.

 

Бу айни пайтдагига қараганда илгари босилган катта қадам. Бироқ, кичик ва ўрта бизнес аввалгидек умумбелгиланган солиқ солишда қолганини, солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ қийинчиликлар сақланаётганини унутмаслик лозим. Солиқ кодексида мавжуд ёндашув ва солиқ режимлари градацияси кичик ва ўрта тадбиркорга катта танлов қолдирмайди. Корхона айланмаси (халқ тилида уни тушум деб атайдилар) йилига 1 млрд сўмдан ошган заҳоти ушбу субъект солиқларни ҳисоблаб чиқариш бўйича саккизта операция бажариладиган, шу муносабат билан юзага келадиган, тадбиркор олдини олишга бор кучи билан уринадиган солиқ рискларига эга умумбелгиланган солиқ солишга ўтиши керак.

 

5-муаммо – мавжуд солиқ режимлари Президент қайд этган «расман ишлаш фойдали, қулай ва осон бўлиши керак» мақсадга эришиш усулига мувофиқ келмаслиги кўзга ташланди. 

 

Давоми бор