Ўз ишининг усталари – «Norma» профессионал ривожланиш маркази ва Россия Профессионал таълим институти ходимлари иқтисодиёт ва молия, корпоратив бошқарув, баҳолаш фаолияти, мулкий муносабатлар ва бошқа соҳаларда мутахассисга айланишингизда ёрдам берадилар.
«Norma» ўқув маркази кўпчиликка таниш. У Ўзбекистонда солиқлар, бухгалтерия, МҲХС ва бошқа соҳалар бўйича минглаб мутахассисларни тайёрлаган ташкилот сифатида маълум. Марказ 25 та ўз ўқув курслари дастури учун лицензиялар олган, ноёб муаллифлик таълим материалларини, шу жумладан видеомаърузалар ва ўқув мультфильмларини яратган.
«Norma» ПРМ ва Профессионал таълим институти (Москва ш.) ҳамкорлиги туфайли ўқув курсларида янада кенг мавзулар қамраб олинади. Институт ректори Юлия Усова ва «Norma» ўқув маркази директори Михаил Перпер бу ҳақда битим имзоладилар.
Яқин орада тингловчилар россиялик етакчи мутахассислар билан биргаликда ташкил этилган курсларда қуйидаги долзарб йўналишлар бўйича ўқиш имконига эга бўладилар:
- иқтисодиёт ва молия;
- мулкий муносабатлар;
- корпоратив бошқарув;
- ерга оид муносабатлар;
- геодезия ва картография;
- баҳолаш фаолияти, бошқа долзарб ва талабгир масалалар.
«Норма»нинг янги ҳамкори қўшимча профессионал таълим соҳасида фаол иш юритмоқда. У 1996 йилда Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия академияси ҳамда РФ Менежмент ва бозор академияси томонидан ташкил этилган.
Институтда энг йирик консалтинг компаниялари, корпорациялар ва молиявий ташкилотлар, шунингдек давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари профессионал қайта тайёргарликдан ўтадилар ва малака оширадилар. 80%дан ортиқ машғулотлар вебинарлар форматида ўтади. Институт активидаги курслар:
- Муаммоли активларни баҳолаш;
- Кадастр қийматини аниқлаш натижалари юзасидан низолашиш;
- Суд экспертизаси;
- Бизнес, номоддий активлар ва интеллектуал мулкни баҳолаш;
- ва бошқа кўп соҳалар.
Институт мутахассислари солиқ маъмуриятчилиги тизимини ривожлантиришда, шу жумладан мол-мулкка солиқ солишни такомиллаштиришда ва солиқ тўловчилар билан ишлаш тизимини яратишда Ўзбекистонга техник кўмак кўрсатмоқда.
«Norma» ПРМ ва Профессионал таълим институти ҳамкорликда ташкил этадиган дастлабки курслар орасида – «Баҳолашнинг халқаро стандартлари» ва «МҲХС мақсадлари учун баҳолаш». Ўзбекистон ушбу профессионал фаолият соҳаларида халқаро стандартларни фаол жорий этаётгани муносабати билан улар пилот курслар сифатида танланган.
«Norma» профессионал ривожланиш маркази ва Профессионал таълим институтининг ҳамкорлиги ўзбекистонлик мутахассисларга ўз малакаларини халқаро талаблар даражасигача ошириш имконини беради.