Кўп ўқувчиларимизга ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёрланиш бўйича курс ўқитувчиси Ирина ЗАВАЛИШИНАни таништириш шарт эмас. Биз Ирина Александровнадан курс қандай ўтказилаётгани, ўқиш бошлангунга қадар қандай билимларга эга бўлиш кераклиги, қайси ўқув шакли – онлайн ёки юзма-юз шакли яхши эканлиги ҳақида гапириб беришини илтимос қилдик.
Битта буйруқ билан бир неча кишини ишга қабул қилиш мумкинми
20 нафар янги ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни режалаштиряпмиз. Ҳар бирига алоҳида буйруқ расмийлаштириш керакми ёки 20 та параграф билан битта буйруқ чиқариш мумкинми?
Чет эллик мутахассислар масофадан туриб ишлаганда нималарни инобатга олиш зарур
Агар ходим йил давомида иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар олган бўлса, унинг иш йили тугаши даври суриладими? Агар - сурилса, аниқ қандай кунлар сонига? Ходимнинг иш йилини ҳисоблаш тартиби қандай?
Агар суд ишдан бўшатишни ноқонуний деб тан олса
Ходимни меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ишдан бўшатишмоқчи, аммо бунинг учун асослар етарли эмас. Ходим эса ишдан бўшатилган тақдирда судга мурожаат қилиши ҳақида аллақачон огоҳлантирган. Унинг ишга тикланиши қандай моддий оқибатларга олиб келиши мумкин?
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ёш болали ходималар учун қўшимча таътил ҳақидаги саволларга 9 та жавоб
Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор ота-онадан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили тўрт календарь кундан кам бўлмаган давомийликда ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 15% даражада сақланиб қолди
Қарор Марказий банк Бошқарувининг 26 январдаги йиғилишида қабул қилинди.
Кейинчалик ишдан бўшатиш шарти билан таътил қандай тақдим қилинади
Ходим 8 ой-у 14 кун ишлагандан сўнг, кейинчалик ишдан бўшатиш шарти билан меҳнат таътилини тақдим қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Ушбу тартиб-таомилни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? Ходим таътилининг умумий давомийлиги – 24 календарь кун.
ОТМ томонидан юборилган битирувчини ишдан бўшатиш мумкинми
Компанияда ОТМ томонидан ўқишни «грант асосида» битиргандан сўнг юборилган битирувчи ишлайди. Ўз мажбуриятларини ёмон бажаради, меҳнат интизомини бузади – ишга кечикади, иш вақти тугашидан олдин кетади. Биз унга интизомий жазо қўллашимиз ёки ишдан бўшатишимиз мумкинми?
Ўриндошлар қонунчиликка мувофиқ ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказилади
Яқинда нашр этилган «Ўриндошлар билан қайси меҳнат шартномалари ЯММТда рўйхатдан ўтказилиши керак» мақоласида ЯММТ ИДАК бошқарув дирекцияси вакили ўриндошлар билан меҳнат шартномаларига нисбатан ЯММТ тизимида қандай ёндашувлар борлигини тушунтирган эди. Амалиёт ва қонунчилик билан қарама-қаршиликлар юзага келмаслиги учун ушбу тизимни қайси йўналишда такомиллаштириш зарур?
Меҳнат муҳофазаси бўйича қайта аттестациялашда нимани ҳисобга олиш керак
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни ўқитиш ва текширишни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий қоидалар талабларига мувофиқ корхона текширув ташкил қилди, аммо ундан ҳамма ходимлар ҳам ўта олмади. Агар ходим текширув пайтида қониқарсиз билимларни кўрсатган бўлса, у 2 ҳафтадан кечиктирмай қайта аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
Ишдан бўшатилаётганда электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма бериш керакми
Ходим 2022 йилда биринчи бор ишга жойлашганлиги сабабли унда фақат электрон меҳнат дафтарчаси мавжуд. Иш берувчи ишдан бўшатилган куни унга электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма беришга мажбурми? Агар ходим охирги иш кунида ишга келмаган бўлса, унга кўчирмани почта ёки электрон алоқа воситалари орқали юбориш мумкинми?
Ходимни меҳнат шартидаги қандай ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириш керак
Иш берувчи ходимни нафақат алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида, балки унинг кейинги ишига таъсир қиладиган баъзи ўзгаришлар ҳақида ҳам олдиндан огоҳлантириши шарт.
Микрофирмаларда меҳнат муносабатлари қандай тартибга солинади
Янги МК микрофирма иш берувчиларининг ҳаётини анча соддалаштиради. Улар учун меҳнат муносабатларининг айрим масалаларида махсус қоидалар жорий этилади – меҳнат шартномасини тузишдан бошлаб ва уни бекор қилишгача.
Қайси ҳолларда иш берувчи дам олиш кунида ходимни ишлатгани учун жавобгар бўлади
Қайси ҳолларда ходимни дам олиш ва байрам кунларида ишлашга жалб этиш белгиланган талабларнинг бузилиши деб ҳисобланади? Бу ташкилот ёки унинг мансабдор шахслари учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
3-7 ёшдаги фарзандлари бўлган оналар аномал совуқ пайтида қандай тартибда ишлашади
Оммавий ахборот воситаларида бўлажак аномал совуқ об-ҳаво муносабати билан давлат секторида ишлайдиган болалар боғчасига қатнайдиган 3-7 ёшли фарзандлари бўлган оналарга маоши тўлиқ сақланган ҳолда қисқартирилган режимда ишлашга рухсат берилгани ҳақида маълумотлар берилди.
Микробизнес учун энди бухгалтер керак эмас
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу борада 2022 йилда тадбиркорлар билан ўтказилган «Очиқ мулоқот»да Давлат раҳбари томонидан белгиланган топшириқларга асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби жорий этилди.
Янги Меҳнат кодекси: иш ҳақини тўлаш (3-қисм)
Биз юридик фанлар номзоди, янги МК ҳаммуаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Ҳикматованинг янги Меҳнат кодекси бўйича иш ҳақи борасидаги тушунтиришларини беришда давом этамиз.
Сенаторлар томонидан 2023 йил учун Давлат бюджети маъқулланди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.