Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг иккинчи чорагида ўзлаштириш ва етказиб беришга тавсия этилган 40 мингдан зиёд номдаги маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди
Жиззах вилоятида автомобиль заводи қурилади
«Ўзавтосаноат» АК ва «Пежо Ситроен» гуруҳи Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона барпо этиш тўғрисидаги битимни имзолади
Биометрик паспорт тайёрлигини онлайн кузатиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсни тасдиқловчи биометрик ҳужжат олиш учун электрон буюртманинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берадиган онлайн-сервисни ишга туширди
ЙҲҚни бузганлик учун жарималарни онлайн-текшириш сервиси ишга туширилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни онлайн-текшириш бўйича янги хизмат ишга туширилди
Суд тизими янгиланишга ҳозирлик кўрмоқда
Олий суд раиси Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида сайёр қабул ўтказди. Президентнинг ушбу вилоятлардаги Халқ қабулхоналарида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят жиноят, хўжалик, фуқаролик судлари раислари ва судьялари, маҳаллалар раислари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик, ёшлар иштирок этди
Юридик хизмат низони судгача ҳал қилиши лозим
Президент ва Ҳукуматнинг қатор қарорларида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари мазкур органлар ва ташкилотлар иштирокида вужудга келадиган низоларни судгача ҳал этиш юзасидан мажбурий тартибда чораларни кўриши белгиланган. Мазкур мақола юрисконсультлар иштирокида низоларни судгача ҳал қилиш, шу жумладан медиация тартибининг ҳуқуқий асосларига бағишланган
Юристларни янгичасига ўқитиш керак
Тошкент давлат юридик университетида «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш – давр талаби» деб номланган давра суҳбати ўтказилди
Хорижий валютадаги энг фойдали омонатлар. Май 2017
Жисмоний шахслар учун банк омонатларининг фоиз ставкалари мавзусини давом эттирар эканмиз, Ўзбекистон банклари томонидан 2017 йилнинг май ойида тақдим этилаётган энг фойдали омонатлар солиштирма жадвалини тақдим этамиз
Ўзбекистондаги илк косметика заводи тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистонда фаолият юритишни бошлаган илк косметика воситалари ишлаб чиқарувчи «Navoiy – Beauty Cosmetics» заводи тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг маҳсулотлари фойдаланувчиларга “Estelle” ҳамда “La Corе” савдо белгилари орқали яхши таниш
Чет эл паспортларини жорий этиш – вақт билан боғлиқ масала
2 май куни Халқаро пресс клубнинг Президент Ш.М.Мирзиёев белгилаб берган вазифалар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди
9 май муносабати билан иш кунлари кўчирилди
Президентнинг 2.05.2017 йилдаги қарори билан келаётган шанба иш куни, 8 май душанба эса дам олиш куни деб эълон қилинди
Бухгалтерия ҳисобини ЎБФ ўқув марказида ўрганамиз
Молиявий хизмат ходимининг касбий ўсиши бир нечта омилларга боғлиқ. Бу интилувчанлик, доимий тарзда ўқиб-ўрганиш, малака ошириш ва ўз зиммасига масъулиятни олиш истагидир. «Sultanova TA'LIM» ўқув маркази (Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг ҳамкори) «Бухгалтерия 0 дан CIPA гача» деб номланган ўқув курсларига таклиф этади
Пленум мажлисида гиёҳвандликка қарши чоралар кўриб чиқилди
2017 йил 28 апрель куни Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда бошқа масалалар қаторида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди
Туристик фаолиятни ахборот билан таъминлаш - жаҳон бозори ва халқаро стандартлар талаби!
26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Туристик фаолиятнинг самарали ахборот таъминоти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Молия вазирлиги 2018 йил учун бюджет бўйича таклифларни қабул қилмоқда
Молия вазирлиги 2018 йилги солиқ-бюджет сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилди
Банклар 3-чоракда интернет-эквайрингни ишга туширишни режалаштирмоқда
Тўқимачилик маҳсулотлари, сувенирлар, кулолчилик, ёғоч ва чармдан ишланган буюмлар – булар сайёҳлар орасида талаб катта бўлган анъанавий совғалардир. Уларни кўплаб дўконлар, бозорлар ва ҳунармандчилик расталаридан харид қилиш мумкин. Аммо қатор ҳунармандлар ва тадбиркорлар ўз товарларини интернет-дўконлар орқали сотишга ҳам аллақачон тайёр. Бундай савдо имконияти қачон вужудга келади? Мазкур масала юзасидан сўровимизга Марказий банкнинг шарҳини эътиборингизга ҳавола этамиз
Ҳайдовчи камера олдида ЙҲҚни бузганда
Хизмат автомобили томонидан ЙҲҚ бузилиши видеокамера воситасида қайд қилинганда ДЙҲХХ жарима тўғрисидаги қарорни ташкилот манзилига жўнатади. Фуқаронинг Ф.И.О. кўрсатилмайди. Жаримани ким тўлаши керак: ҳайдовчими ёки ташкилот?
Антирекламадан фойдаланишни биласизми?
Яхши товарни реклама қилиш шарт эмас деган кенг тарқалган, аслини олганда эса янглиш бўлган фикр мавжуд. Рекламага ҳар қандай маҳсулот муҳтож. Ҳатто энг олий даражадагиси ҳам
Саёҳат вақтида пул ишлаш йўллари
Саёҳат қилишни ким ҳам истамайди дейсиз? Аммо биргина исташнинг ўзи камлик қилади. Маълумки, ҳар қандай саёҳат катта маблағни талаб этади. Аслида кўп саёҳат қилувчилар бирйўла мўмайгина пул ҳам ишлашлари мумкин. Бунинг йўлини билишса, албатта. Ушбу шарҳда дунёни кўриш билан бирга пул ишлаб олиш усуллари билан таништирамиз
Адлия органларининг фаолияти вақт талабига биноан ўзгармоқда
Бу ҳақда Ҳайъат мажлисида Адлия вазири Музраф Икромов халқимиз учун амалга оширилган ишлар ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақдим этилган маълумотида таъкидлади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»