Баъзан кун охирлаганда оғир “ух...” тортамиз. Режалаштирилган ишларнинг ярмини ҳам бажаришга улгурмапмиз-ку! Ҳорғинлик, чарчоқ, қувват, эътибор етишмаслиги, бошқа ишларга чалғиб кетганимиз сабабли асосий ишлар қолиб кетганидан афсусланамиз. Бу муаммони бартараф этишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Рўйхатдаги усулларнинг учдан бирини бажарсангиз ҳам куннинг унумини камида икки баробар оширишга эришасиз!
Бизнес учун энг қулай мобиль иловалар
Мобиль ускуналар компьютерлар зиммасидаги улкан ва оғир вазифаларни ўз бўйнига олиши учун кўп вақт талаб этилмади. Олимлар мобиль телефонлар учун мўлжалланган иловаларни деярли ҳар куни ихтиро қилишмоқда. Қуйида бизнес олами вакиллари учун қўл келадиган оддий ва қулай мобиль иловалар билан таништирамиз
Лицензияни қайта расмийлаштириш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасига изоҳлар
Ходимлар билан ишлашда қўл келувчи 4 маслаҳат
Раҳбарнинг ходимларини қандай бошқаришига қараб, унинг етакчилик, лидерлик ва умуман бошқариш қобилиятига баҳо берса бўлади. Қўл остидаги ишчилар билан муносабатни тўғри йўлга қўйиш бутун компаниянинг муваффақиятини, ишнинг унумдорлигини таъминлаб беради. Қуйида бой тажрибага эга бўлган тадбиркорларнинг бу борадаги ёндошуви билан танишасиз
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ғамхўр бўлайлик
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасига изоҳлар
Пул топишнинг ғайриоддий усуллари
Кўпчилигимиз оддий, қизиқарли бўлмаган ишларда ишлаймиз. Кимдир супермаркетда, ким мактаб ёки боғчада, яна кимдир соат 9:00 дан 18:00 гача офисда умрини ўтказади. Аммо янгиликка интилувчан, қизиқарлилик тарафдори бўлганлар учун бугунги бироз телбароқ бўлган дунёда ғайриоддий вазифалар ёки лавозимлар албатта топилади
ЯИДХП орқали электрон мурожаатларни энди электрон калитсиз ҳам юбориш мумкин
Бу ҳақда ўзининг расмий сайтида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди
Пул ишлаш усуллари
Кўпчиликнинг ўй-хаёли — катта пул ва мол-дунё топиш, бойлигини кўпайтириш, тўкин ва фаровон ҳаёт кечириш. Тили эндигина чиққан болалар ҳам «улғайсам катта бой бўламан, машина оламан» деган орзулар билан яшайди. Бу табиий ҳол. Пул ишлаб топишнинг энг асосий учта усули мавжуд. Келинг, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз
Суд: адолат ўрнатиш ҳамда қарорлар ижроси самарадорлигини ошириш
2016 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва суд қарорларининг ижроси самарадорлигини янада ошириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Қишда таътил олганда... қаерга бориш мумкин?
Агар меҳнат таътили жадвалига кўра йилнинг совуқ фаслида дам олишингизга тўғри келиб қолса, куйинманг. Ушбу шарҳда вақтни қаерда ўтказиб, мириқиб ҳордиқ чиқариш мумкинлиги ва бу сизга қанчага тушиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз
Бухгалтер бўлмоқчиман — менга ўргатишсин
Кимдир донишманд бўлишни, кимдир кучли бўлишни, яна ким мустаҳкам соғлиққа эга бўлишни истайди, кимнингдур орзуси эса — барҳаёт гўзаллик. Буни қарангки, хитойликлар доим ички хотиржамликни излашаркан, французлар — соҳибжамол аёлларни, ҳиндистонликлар эса умр бўйи фаровон ҳаёт кетидан қувишаркан. Фақат компаниялар директорларигина яхши бухгалтер излаб топишнинг нақадар муҳим эканини тушунишади. Хўш, бу касбни эгаллашнинг ўз баҳоси қанча? Мақоламиз айнан шу йўналиш бўйича бозорда таклиф этилаётган хизматлар таҳлилига бағишланади
Мурожаатлар доимий эътиборда
Мурожаатлар билан ишлашнинг сифатини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш мақсадида Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида вазирнинг виртуал қабулхонаси ишга туширилди
Картага ўтказмаларни декларацияда акс эттиринг
Яқинда "Ҳафта саволи " рукнида эълон қилинган: «Картадан картага пул ўтказиш: шартнома керакми, солиқ оқибатлари қандай бўлади?» мақоласи қизғин мунозаралар марказида қолди. Шаҳар солиқ бошқармасининг картадан картага пул ўтказмалари олувчилари томонидан даромад тўғрисидаги декларация топширилиши зарурлиги тўғрисидаги кўрсатмаси бунга сабаб бўлди
Хусусий бизнес: кийим дўконини қандай очиш мумкин?
Кийим-кечак савдоси – кичик бизнесдаги оммабоп йўналишлардан бири. Шу боис ўз фаолиятини эндигина бошлаётган тадбиркорларнинг деярли барчаси либослар дўконини очиш ҳақида бир марта бўлса ҳам ўйлаб кўради. Бизнеснинг ушбу тури ўта қимматбаҳо ускуна ёки тадбиркорнинг махсус чуқур билимларини талаб этмайди
Қарздорлар мол-мулкининг ягона базаси ташкил этилмоқда
Шу йил 16 ноябрь куни Адлия вазирлигида ўтказилган тадбир “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот-технологияларининг татбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусига бағишланди
Аромамаркетинг: қандай ифор даромадни оширади?
Савдо ҳажмини ошириш мақсадида изланувчан тадбиркорлар мижозларни жалб қилишнинг янгидан-янги воситаларини ўйлаб топишмоқда. Маркетингнинг анъанавий визуал воситаларидан ташқари сенсор маркетинг деб аталмиш тури тобора оммалашмоқда. У одамнинг барча 5 та ҳиссиёт органлари: кўриш, ҳис этиш, эшитиш, таъм ва ҳид билишни ишга солишга асосланган
Бизнес кучли ҳимояга муҳтож
Юристлар малакасини ошириш марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида тадбиркорлик фаолиятини аниқ ва самарали ҳимоя қилишга бағишланган “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида семинар ўтказилди
Сарафан радиоси бизнесда қандай “ишлайди”?
Хорижда сарафан радиоси атамасини кенг қўллашади. Бу атаманинг қаердан, қандай келиб чиққани ҳали-ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Сарафан радиоси оғиздан-оғизга ўтувчи рекламадир: оддийроқ қилиб айтганда, миш-миш. Фақат у асосланган, ижобий фикр-мулоҳазалардан иборат бўлади
Нимани қадрлашса, шуни муҳофазалашади: тижорат сири режими
Тижорат сирини муҳофаза қилиш жуда мураккаб муаммо бўлиб, мамлакатимизда янгилик бўлгани боис амалиётда у кам қўлланилган. Ушбу материалда – тижорат сири режимини ўрнатиш ҳақида
Кадастр бошқармасидан маълумотномалар олиш учун янги хизмат
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси янги интерактив хизматни тақдим этади. У Ягона портал орқали Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой (квартира) ва якка тартибдаги турар-жой шаклдаги кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур маълумотномаларни олишга электрон ариза тақдим этиш имконини беради