Давлат рақобат қўмитаси ўрнига учта идора ташкил этилди
Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш бошланди
Контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувларни мажбурий экспертиза ва рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади
Президентнинг 10.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-4105-сон қарори қабул қилинди
Корпоратив карта орқали ҳисоблашиш: ҳисобот ҳужжатлари рўйхатига тузатиш киритилди
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Судьяларга пенсия қандай тайинланади ва тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.01.2019 йилдаги 11-сон қарори билан судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тасдиқланди
Театр ёки музейга – электрон билет билан
2020 йилга келиб маданият ва спорт муассасаларида блокчейн технологияларини қўллаган ҳолда Билет операцияларининг ягона электрон тизими жорий қилинади
Пенсиялар қандай қилиб қайтадан ҳисоблаб чиқилади
Шарҳимизда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори 8 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача оширилгани муносабати билан пенсиялар қайтадан ҳисоблаб чиқилиши тўғрисидаги расмий тушунтириши ёритилган
Уйлар ва корхоналар жойлашган ер хусусий мулк қилиб олинади
Адлия вазирлиги Президентнинг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилингани ҳақида хабар берди
Тошкентда янги технопарк пайдо бўлади
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш бўйича лойиҳа Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистоннинг Дастурий технологиялар парклари жамияти ўртасидаги келишув асосида амалга оширилмоқда
Фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жарималар оширилди
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-514-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди
Адвокатларга нисбатан интизомий иш қандай юритилади
Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
ҚҚС касса чекида кўрсатилган бўлиши керак
Бу ҳақда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ўз ҳудудий бошқармаларига юборилган 11.01.2019 йилдаги хатида кўрсатиб ўтилган
Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлар ва тошларни тўғридан-тўғри сотиб олишларига рухсат берилади
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2019 йилдаги 16-сон қарорида бу ҳақда сўз борган
Барча жавобларни ДСҚ ходимларидан оласиз
Давлат солиқ қўмитаси қабул қилинган сўнгги ҳужжатлар юзасидан тушунтириш бериш мақсадида семинар ўтказади
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкил этилди
Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди. Бу Президентнинг 11.01.2019 йилдаги ПФ-5621-сон Фармонида назарда тутилган
Урбанизация агентлиги ва Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
Иккала муассаса Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади
Молия вазирлиги ва ДСҚ ҚҚС бўйича ҳисобга олишнинг айрим жиҳатларини тушунтирди
ҚҚСга ўтиш масаласи у билан биринчи бор тўқнаш келаётган солиқ тўловчиларда кўплаб саволларни туғдирмоқда. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлашдаги айрим масалаларни тушунтирувчи хатни ўзининг ҳудудий бошқармаларига юборди
Тиланчилик қилганлик учун жазолайдилар
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига «Тиланчилик қилиш» янги моддалари киритилди
Кичик саноат зоналари иштирокчилари учун имтиёз ва преференциялар бекор қилинмоқда
Президентнинг 10.01.2019 йилдаги ПФ-5621-сон Фармони чиққандан кейин КСЗ иштирокчиси бўлишга қарор қилган ташкилотлар эндиликда бу имтиёз ва преференцияларга эга бўла олмайдилар. Лекин фаолият кўрсатаётган иштирокчилар барча имтиёзларни 2020 йилнинг 1 январига қадар сақлаб қоладилар
Судларда давлат божини тўлашда кимлар имтиёзлардан маҳрум этилди
Солиқ кодексига судларда давлат божини тўлаш билан боғлиқ тузатишлар киритилди (9.01.2019 йилдаги ЎРҚ–513-сон Қонунга қаранг)
Адвокат лицензиясини олиш учун муомалага лаёқатлилигингизни тасдиқланг
Адвокат мақомини олишга талабгор шахслар учун малака имтиҳони бўйича янги тартиб белгиланди (рўйхат рақами 1921-3, 9.01.2019 й.)
Топшириш керакми ёки йўқми – мана масала қаерда
2019 йил I чораги учун Фойда солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани ДСИга тақдим этиш билан боғлиқ вазият бу ҳафта энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлди. Солиқчилар уни топширмаган ёки «ноль» билан тўлдирган солиқ тўловчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш-қўлламасликлари ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора Эргашева тушунтириш беради
Солиқ ислоҳотлари: ҳали давом этмоқда
Бу 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»да белгиланган
Жиззах вилоятида давлат томонидан бошқаришнинг самарали модели синалади
Жиззах вилоятида 2019 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудни комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш бўйича “Илғор ҳудуд” синов лойиҳа бошланади
18 ёшгача паспорт олмаганлик учун жарима тўланмайди
МЖТКдаги маъмурий жавобгарликка тортиладиган энг кичик ёш кўриб чиқилди
Юристлар маслаҳатларидан фойдаланиш имконияти ошади
Миллий ҳуқуқий интернет портали, бепул юридик маслаҳатлар билан Advice.uz ахборот тизими яратилади
Ишга – пропискасиз
Иш берувчи пропискаси бўлмаган шахсни ишга қабул қилганлиги учун жавобгар бўлмайдиган тузатишлар киритилди.
«Энергетиклар»ни вояга етмаганларга сотиш тақиқланди, рекламаси – чекланди
Тегишли тузатишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларга киритилди ҳамда улар уч ойдан кейин кучга киради
Чакана савдо корхонаси 2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўлдиради
Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ҳисоб-китоб қилишга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни хам топшириш керак. Чакана савдо корхонаси ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни қандай амалга оширади – «Норма» МЧЖ эксперти шу ҳақда маслаҳат беради
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.Янги сонларда ўқинг
- Электротехника саноати янги тараққиёт босқичига олиб чиқилади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»
- Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун транспорт воситалари электрон навбатга туриши мумкин бўлади
- «Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»
- Умумий йиғилиш қарорини ваколатли деб ҳисоблаш учун 14 қадам