Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

«Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар ишлаб чиқилди

13.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида тегишли қонун лойиҳаси эълон қилинди. Ишлаб чиқувчи – Марказий банк.

 

Эслатиб ўтамиз, истеъмол кредити жисмоний шахсларга уларнинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун берилади. Истеъмол кредити икки хил шаклда бўлади:

  • молиявий – банк ёки бошқа кредит ташкилоти истеъмолчи сотиб олган товарлар учун ишлаб чиқарувчи ёки сотувчига пул маблағларини ўтказади;
  • товар – истеъмолчига сотиб олинган товарлар учун ҳақни бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида берилади.

 

Ишлаб чиқилган ўзгартириш ва қўшимчаларда қуйидагилар назарда тутилган:

 

а) молиявий истеъмол кредитини бериш қоидалари истеъмолчи учун бажарилган ишлар ҳақини тўлашга татбиқ этилади. Ҳозир у сотиб олган товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш учунгина расмийлаштирилади;

 

б) истеъмол товарларини (ишларини, хизматларини) ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки сотувчи ташкилотлар билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар-ишлаб чиқарувчилар товар истеъмол кредитини тақдим этишлари мумкин. Шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш учун молиявий истеъмол кредитлари берилади;

 

в) нафақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларга, балки импорт товарларга ҳам молиявий истеъмол кредитини олиш имкони туғилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_