Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Аграр соҳага рақамлаштириш жорий этилади

04.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 02.08.2023 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-257-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан “Агроплатформа” ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади. У пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Бунда:

  • маҳсулот етиштирувчиларнинг ягона реестри жорий этилади, ҳар бир ердан фойдаланувчининг электрон паспорти шакллантирилиб, уларга идентификацион рақам берилади. Ҳар календарь йилнинг 15 мартига қадар маҳсулот етиштирувчиларнинг маълумотлари янгиланади;
  • маҳсулот етиштирувчиларнинг келгуси йил ҳосили учун экинларни оқилона жойлаштириш бўйича таклифлари электрон харитада акс эттирилади;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи субъектлар ўртасида ҳужжат айланиши электрон шаклга ўтказилади.

 

2023 йил якунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Геоахборот технологиялари ва космик тасвирларни таҳлил қиладиган хизматларни кўрсатиш платформаси жорий этилади.

 

Шунингдек, ердан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни автоматик шакллантириш учун “CropAgro” ахборот тизими жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.