Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Агрокластерга янги тартиб белгиланди

17.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 11 декабрдаги мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш тўғрисидаги қарори имзоланди.

 

Айни пайтда Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг 8 та туманида жами 41 та мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилган. Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида 2020 йилда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг 22 та туманида 31 та, 2021 йилда республика бўйича 100 та қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилади.

 

Қишлоқ хўжалигида кластерлар ва кооперация тизимини янги қоидалар бўйича ривожлантиришга қарор қилинди, хусусан:

  • мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича кластерларни (мева-сабзавот кластери) ташкил этиш ташаббускор, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида амалга оширилади;
  • ташаббускорлар, қоида тариқасида, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар орасидан, уларнинг тажрибаси ва имкониятларидан келиб чиқиб танлаб олинади, бунда биринчи навбатда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тўлиқ ишлатилмаётган қувватларни ишга тушириш назарда тутилади;
  • мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштирувчиларни мева-сабзавот кластерларига бириктириш улар билан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ҳамда туман ҳокимлиги ўртасида ихтиёрийлик асосида тузиладиган маҳсулот етказиб бериш шартномалари орқали амалга оширилади;
  • мева-сабзавот кластери иштирокчилари - маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар маҳсулот етказиб бериш шартномалари орқали тартибга солинади;
  • маҳсулот етказиб бериш шартномалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари томонидан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг таклифлари асосида қабул қилинадиган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар ва уч томонлама келишув шартлари асосида тузилади ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилади;
  • шартномалар фуқаролик қонун ҳужжатлари талаблари асосида тузилади, уларда маҳсулот нархини ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб шакллантириш, харид қилинадиган маҳсулот учун олдиндан ажратиладиган аванс маблағлари ҳисобига маҳсулот етиштирувчиларни уруғ, кўчат, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, агротехника ва агрокимё хизматлари кўрсатиш, янги инновацион технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар бериш, ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш назарда тутилади.

 

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари сифатида қуйидагилар амалга оширилади:

биринчидан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан маҳсулот етиштирувчиларни уч томонлама келишув иштирокчиси бўлган қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар орқали айланма маблағлар билан таъминлаш, янги боғ, токзор ва иссиқхоналар барпо этиш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш объектларини яратиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича молиявий кўмак назарда тутилади. Уларга 20 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50%и миқдорида кафиллик тақдим этилади;

 

иккинчидан, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этадиган банкларга ушбу лойиҳалар учун кредитлар ажратишда боғ ва токзорлар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) асосий қарз бўйича имтиёзли давр белгилаш тавсия этилди;

учинчидан, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш жамғармаси томонидан маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади;

тўртинчидан, қуйидагичалар амалга оширилади:

  • Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан - узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитларни олувчиларга кафиллик тақдим этилади;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан - кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларига субсидиялар ажратилади;

бешинчидан, 2020-2021 йилларда ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан барпо этилган ва ижарага берилган ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) эгаллаган майдонларга 5 йил давомида ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилади. 

 

Юқорида санаб ўтилган маҳсулот етиштирувчилар, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларга бошқа манбалар, шу жумладан Давлат бюджети, вазирлик ва идоралар ҳузуридаги жамғармалар ҳамда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари ҳисобидан молиявий кўмак берилади.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида:

  • тегишли ҳудудда мева-сабзавот ва узум турларини жойлаштиришда етиштириладиган маҳсулот ҳажми боғлар ва токзорлар тупроқларининг 1 бонитет балига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлиги асосида аниқланади;
  • маҳсулот етиштирувчилар томонидан норматив ҳосилдорлик талабларига риоя этилиши улар иштирокида тузилган шартномалар, давлат статистика ҳисоботлари ҳамда ваколатли органларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар ёрдамида ҳудудий қишлоқ хўжалиги органлари томонидан мониторинг қилинади;
  • ўтказилган мониторинг натижалари ҳар йили камида 1 марта халқ депутатлари туман кенгашларида муҳокама қилинади.

 

Мониторинг натижаларини умумлаштириш асосида 2021 йил 1 мартга қадар ер участкаларидан самарасиз фойдаланаётган ер участкалари эгаларига нисбатан халқ депутатлари туман кенгашларининг қарорларига асосан чоралар кўриш механизми ишлаб чиқилади.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум