Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Айрим товарлар импорт қилишда бож ва акциздан озод этилди

22.08.2017

 

Президентнинг 15.08.2017 йилдаги ПҚ–3213-сон «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги сайтида хабар қилинади.

 

Ҳужжат билан жорий йилнинг 1 сентябридан олиб келинадиган қатор товарлар учун импорт божи ставкалари, шунингдек акциз солиғининг пасайтирилиши кўзда тутилган.

 

Айрим товар позициялари бўйича шу санадан эътиборан “ноль” ставка қўлланилади:

  • импорт божхона божи – сариёғ, янги ёки совутилган уруғлик картошка, жавдар ун, қаттиқ буғдой ва жавдардан йирик тортилган ёрма ва ун, соя ва кунгабоқар ёғи, рафинациялаш учун шакарқамиш, шунингдек айрим дон экинлари ва фармацевтика маҳсулотлари;
  • акциз солиғи – гўшт ва гўштли озиқ-овқат субмаҳсулотлар, буғдой уни ҳамда ҳайвонларни боқишда ишлатиладиган маҳсулотлар.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  




Олег Заманов,

экспертимиз.