Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Балиқ етиштириш учун сув омборлари ижарага берилади

21.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 18.08.2023 йилдаги “Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-281-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:

  • давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) - балиқни саноат усулида етиштириш ва овлаш учун;
  • сув омборлари ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари - пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

 

Талаблар ижара шартномаларининг амал қилиш муддати тугамаган сув омборларига ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. Бунда Сув хўжалиги вазирлигига балиқчилик билан шуғулланувчи оилаларни сув билан таъминлаш чораларини кўриш топширилди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023-2024 йилларда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканлари ташкил этиладиган ўрмон фонди ерлари рўйхати;
  • 2023-2024 йилларда балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва сув бўйи туризми масканлари ташкил этиладиган сув омборлари рўйхати;
  • Қуйидаги прогноз параметрлар:
    • 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда балиқ етиштиришнинг прогноз параметрлари;
    • 2024 йилда сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириш бўйича прогноз параметрлар;
    • 2024 йилда аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш бўйича прогноз параметрлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова