Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Cайлов кодексида муддатдан илгари сайловларни ўтказиш вақтлари белгиланмоқда

10.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 06.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-838-сон Конституциявий Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Сайлов кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:

  • оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас;
  • Қонунчилик палатаси Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови 3 ой ичида ўтказилади;
  • Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови 2 ой ичида ўтказилади;
  • Сенат Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови 3 ой ичида ўтказилади;
  • Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови 1 ой ичида ўтказилади;
  • Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов 2 ой ичида ўтказилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этиш ваколати берилмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2023йилдан кучга кирган.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48