Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Чорвачиликни ривожлантиришга 100 млн евро ажратилди

17.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 13.01.2022 йилдаги “Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-84-сон қарор имзоланди.

 

2021 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида имзоланган битимга асосан "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасини молиялаштириш учун 100 млн евро миқдорида қарз ажратиш назарда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш муддати - 5 йил (2022-2026 йиллар).

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 147,07 млн евро эквивалентида бўлиб, шундан:

  • 100 млн евро - ФТАнинг қарзи;
  • 29,96 млн евро - Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлар)нинг улуши;
  • 17,1 млн евро (шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари шаклида маблағлар) - Ўзбекистон Республикасининг улуши.

 

Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинган.

 

Белгиланишича:

  • Лойиҳани амалга ошириш доирасида ФТА қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарларни (иш, хизматларни) ва махсус транспорт воситаларини олиб киришда (сотиб олишда) ҚҚС товарларни (иш, хизматларни) олиб кирувчилар (импорт қилувчилар, хизматларни сотиб олувчилар) томонидан тўланади;
  • ушбу божхона божи имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар ҳамда товарларни олиб келувчилар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.

 

Лойиҳа дастлаб Қорақалпоғистонда, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида амалга оширилади. Лойиҳа доирасида назарда тутилган чора-тадбирлар 50%дан зиёд молиялаштирилгандан сўнг, республиканинг барча вилоятларида амалга оширилади.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Кредит линиясини бошқариш, ФТАнинг қарзи ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг ва ҳисоботни юритиш функциялари Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига юкланади.

 

Қарз битими доирасида юзага келган барча тўловлар Лойиҳада иштирок этувчи банклар билан қайта кредитлаш битимлари имзолангунга қадар Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади ва қайта кредитлаш битимлари имзоланганидан сўнг Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уларга ажратилган маблағлар миқдорига мутаносиб равишда Ўзбекистоннинг республика бюджетига қайтарилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • лойиҳа доирасида Франция тараққиёт агентлигининг қарзини сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали;
  • "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси".

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.