Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Давлат рақамли технологиялар соҳасидаги стартапларни қўллаб-қувватлайди

06.06.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2024 йилдаги “Рақамли технологиялар соҳасидаги истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва соҳадаги йирик ташкилотлар фаолиятини экспортга йўналтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 303-сон қарори қабул қилинган.

 

2024 йил 1 июлдан бошлаб рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили ўтказиладиган танлов асосида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки орқали қуйидаги позициялар бўйича 1 миллиард сўмгача грантларни ажратиш тизими жорий этилади:

  • истиқболли ғояга — 150 миллион сўм;
  • маҳаллий бозорга ихтисослашган лойиҳага — 300 миллион сўм;
  • жаҳон бозорига ихтисослашган лойиҳага — 1 миллиард сўм. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

- Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов ўтказиш;
  • танлов иштирокчиларига қўйиладиган талабларни белгилаш;
  • танлов иштирокчиларини баҳолаш ва грант совриндорларини аниқлаш;
  • танлов натижаси бўйича грантлар ажратиш.

- Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларини танлаш ва грант ажратиш бўйича танлов комиссияси  таркиби:

  • танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилиш, танловни ўтказиш муддатларини белгилаш;
  • танлов доирасида молиялаштириладиган лойиҳанинг самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш;
  • танлов доирасида молиялаштириладиган стартап лойиҳани иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига жорий этишга кўмаклашиш. 

 

Қарор билан IT-парк Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланиши белгиланган. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар тасдиқланган харажатлар сметаси асосида IT-парк маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ молиялаштирилади.

 

Ҳужжат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 01.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова