Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Давлат ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашни қўллаб-қувватлайди

16.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 15 июль куни “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилади;
  • Тошкент вилоятида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг комплекс хизматларини кўрсатувчи Намунавий марказ ташкил этилади;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясини тугатилади;
  • “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлар тугатилади;
  • “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖларни тугатиш бўйича Республика комиссияси таркиби ва унинг ҳудудий комиссияларининг намунавий таркиби тасдиқланди.

 

Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу йўналишда зарур ишлов бериш техникалари, агрометеостанциялар, биолаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар харид қилинишда давлат томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар қўллаб-қувватлашнинг тартиби жорий қилинади. У қуйидагиларни назарда тутади:

 

а) қуйидагиларнинг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинишини:

  • суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларининг харажатлари, МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми;
  • тижорат банклари томонидан эквиваленти 10 млрд сўмдан ошмайдиган хорижий валютада ажратиладиган кредитлар учун –тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30%игача, бироқ 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда фоиз;

 

б) ажратиладиган кредит таъминотининг 50%игача, бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик тақдим этилишини.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 16.07.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48