Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Ерларнинг деградацияси устидан мониторинг ўрнатилади

06.02.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2023 йилдаги «Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 50-сон қарор қабул қилинди.

 

Мониторинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тузилмалари томонидан олиб борилади. Ерларнинг деградациясини олдини олиш бўйича амалга оширилган чоралар тизимли равишда “Ерлар деградацияси” геоахборот тизимининг электрон харитасига киритиб борилади.

 

Мониторинг объектига қуйидаги ерлар киради:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
  • ўрмон ва сув фонди ерлари;
  • тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар.

 

Мониторинг натижалари бўйича ерлар қуйидаги 7 та даражадан бирига тақсимланади:

  • ернинг тузилиши бузилмаган;
  • антропоген таъсирда бузилган;
  • деградацияга учрамаган;
  • кучсиз деградацияланган;
  • ўрта деградацияланган;
  • кучли деградацияланган;
  • ўта кучли деградацияланган.

 

Ернинг деградацияга учраганлиги аниқланганда тегишли вазирлик, идора ёки саноат корхоналарига юзага келган деградациянинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатма йўлланади.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48