Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Ёшлар ишлари агентлигига вазифалар белгиланди

14.09.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 11.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 550-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низом Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини белгилайди:

  • ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
  • мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  • ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш;
  • ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни бартараф этишда фаол иштирок этиш;
  • ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
  • тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш.

 

Шунингдек, ҳужжатда:

  • Агентликнинг ҳуқуқий мақоми ва тузилмаси;
  • Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан, директор ўринбосарларининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
  • Агентлик фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва маслаҳат, консультатив ва эксперт органларининг ҳуқуқий мақоми;
  • Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби баён этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50