Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ёшлар ишлари агентлигига янги ваколатлар берилди

27.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 25.01.2022 йилдаги “Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида ”ги ЎРҚ-747-сон Қонун имзоланди.

 

Юқорида кўрсатилган Қонун билан қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  1. 29.09.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-263-сон Қонун;
  2. 14.05.2014 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон Қонун;
  3. 14.09.2016 йилдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сон Қонун;
  4. 08.09.2017 йилдаги “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-444-сон Қонун.

 

Ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ёшлар ишлари агентлиги билан боғлиқ. Улар қуйидагилардан иборат:

биринчидан, ЎРҚ-263-сон Қонундаги қўшимчага кўра, Агентлик ўз фаолияти давомида мавжуд бўлган маълумотлар тўғрисида тегишли органларни хабардор қилувчи давлат органлари рўйхатига киритилди. Хусусан, у вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар ва оилалар аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан хабардор қилади.

- Агентлик вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар тизимига киритилди ҳамда 17-1-моддага кўра унинг ваколатлари белгиланди.

иккинчидан, ЎРҚ-371-сон Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Агентлик ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизимига қўшилди ва 19-1-моддага кўра, унинг ҳуқуқбузарликлар соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

учинчидан, ЎРҚ-406-сон Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Агентликни 7-1-моддага мувофиқ ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

тўртинчидан, ЎРҚ-444-сон Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Агентлик болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар тизимига қўшилди ҳамда 12-1-моддага кўра, унинг шу соҳадаги ваколатлари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.