Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЭҲФ-ЭТТЮХ бирлаштирган ҳолда қачон ва қандай фойдаланилиши керак Қандай статистика ҳисоботларини 25 мартдан бошлаб ва 6 апрелдан кечиктирмай топшириш керак Биргаликдаги фаолият (оддий ширкат) доирасида ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими жорий этилмоқда

18.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 14.03.2025 йилдаги "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-103-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2025 йилда 2 миллион хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, 250 минг хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, 250 минг аёлларни олий таълим билан қамраб олиш, шунингдек 50 минг эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этишга йўналтирилган асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.

 

"Hamroh" тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан бошлаб:

  • аёлларга "яшил лойиҳалар" ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек камида 5 нафар аёлнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар "устоз" тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш ташкил қилинади;
  • ижобий кредит тарихига эга бўлган аёлларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
  • аёл-тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ кафиллик тақдим этади.

 

АТ "Халқ банки"га Савдо-саноат палатаси билан биргаликда "Лойиҳалар фабрикаси" платформаси негизида 2025 йил 1 июлга қадар қуйидаги имкониятларга эга "Тадбиркор аёллар" платформасини ишга тушириш топширилди:

  • аёл-тадбиркорларга хомашё сотиб олишга кўмаклашиш;
  • ўзаро кооперацияни кенгайтириш ва маҳсулотларни сотиш учун бозор топиш;
  • зарур мутахассисларни излаш ва ишга қабул қилиш;
  • лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш.

 

ССПнинг таклифига кўра, қуйидаги вазифаларни амалга оширувчи Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилмоқда:

  • мунтазам равишда ҳудудларга чиқиб, тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • тадбиркор аёлларнинг илғор тажрибаларини бошқа ҳудудларда оммалаштиришга кўмаклашиш;
  • аёллар билан муаммоларни ҳал қилиш ва бизнес ғояларини амалга оширишда манзилли ишлаш;
  • тизимли муаммоларни ҳал қилиш юзасидан Ҳукумат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мунтазам таклифлар киритиб бориш.

 

Ҳужжат билан аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг яхлит тизимини қуйидаги йўналишларда жорий қилиш кўзда тутилмоқда:

  • "Бизнесга илк қадам" – (ССП) бизнес кўникмасига эга бўлмаган ташаббускор аёлларни аниқлаш ва уларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш;
  • "Бизнесни йўлга қўйиш" – (АТ "Халқ банки" ва бошқа банклар) ўзини ўзи банд қилган аёлларга кичик тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш;
  • "Бизнесни кенгайтириш" – ("Ҳамроҳ" хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси" МЧЖ) бизнес-режалар ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва бозор топиш;
  • "Бизнесни юксалтириш" – (ССП) "Чемпион тадбиркорлар" дастури доирасида 50 нафар энг фаол аёл-тадбиркорлар билан манзилли ишлаб, уларнинг йиллик айланмасини камида 100 миллиард сўмгача етказишга кўмаклашиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.03.2025 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова