Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий қилинади

10.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2021 йилдаги “Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сон қарори қабул қилинди.

 

“Маҳаллабай” ишлаш асосида “оғир” маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича “Андижон тажрибаси”ни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этиш учун давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига $100 млн эквивалентидаги маблағлар ажратилади.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан “маҳаллабай” ишлаш йўналишининг асослари белгиланди:

  • маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш;
  • аҳолининг доимий даромад манбаларини янада кўпайтириш, оилавий тадбиркорликни ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятини янада кенгайтириш чораларини кўриш;
  • маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган ташаббускорларни бизнес асосларига ўқитиш;
  • хонадонларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлилигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хом-ашё билан имтиёзли кредитлар асосида таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш жараёнларини ташкил этиш учун “етакчи” тадбиркорлик субъектларини бириктириш;
  • тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва фаолиятини мониторинг қилиб бориш, ишлаб чиқарадиган маҳсулоти (хизмати) бозорини топишига ёрдам бериш.

 

Белгиланишича:

  • “етакчи” тадбиркорлар етарли тадбиркорлик тажрибасига ва ижобий молиявий кўрсаткичларга эга, фаолияти маҳалла ихтисослашувига мос бўлган, хонадонларни кооперация асосида юқори даражада қамраб оладиган, “оғир” маҳаллаларда ўз бизнесини ривожлантириш дастурига эга бўлган тадбиркорлар орасидан танлаб олинади;
  • тижорат банклари томонидан кредитлар кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун “оғир” маҳаллаларга бириктирилган “етакчи” тадбиркорлик субъектларига 3 йил муддатгача йиллик 10% ставкада битта маҳалла учун 2 млрд сўмгача миқдорда ажратилади;
  • етакчи” тадбиркорларга кооперация асосида ишлаётган фуқаро томонидан ишлаб чиқарилаётган (етиштирилаётган) маҳсулотларни сотиб олиш ёки шартномага асосан фуқарога ойлик иш ҳақи тўлаш шарти ўрнатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.