Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ижтимоий контракт тизими жорий этилмоқда

22.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 20.04.2021 йилдаги “Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 225-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 3.02.2021 йилдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан қуйидагилар:

  • Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни тўлаш тартиби назарда тутилган ҳамда нафақалар ва бошқа тўловларни ажратиш тартиби белгиланганлиги;
  • давлат маблағлари ҳисобидан субсидия ҳамда грант ажратиш тартиби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

 

2021 йил 1 майдан бошлаб мазкур қарорда кўрсатилган туман (шаҳар)ларда тажриба-синов тариқасида давлат маблағлари ҳисобидан субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилган банд бўлмаган аҳоли билан маҳаллий меҳнат органлари ўртасида ижтимоий контракт тузилади.

 

Ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳолига давлат маблағлари ҳисобидан субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни ажратиш қарорда кўрсатилган рўйхат асосида амалга оширилади.

 

Давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларни олувчи банд бўлмаган аҳоли билан ижтимоий контракт тузиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • ижтимоий контракт тушунчаси, мазмуни ва асосий тамойиллари;
  • ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳоли томонидан давлат маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни баҳолаш мезонлари;
  • ижтимоий контрактни тузиш тартиби, шу жумладан ижтимоий контрактнинг намунавий шакли, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, контрактнинг амал қилиш муддати ва бошқалар.

 

2021 йил 1 июлга қадар “Бандлик хизмати” ахборот тизимида ижтимоий контракт тузган банд бўлмаган аҳолининг “шахсий профили”ни ишлаб чиқилади. Унда ФИО, ёши, жинси, яшаш жойи, маълумоти, ажратилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг тури, миқдори, муддати, ижтимоий контрактга риоя қилиниши устидан юритилган мониторинг натижалари ва бошқа маълумотлар акс эттирилади.

 

Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТнинг Тараққиёт жамгармаси ва ЮНИСЕФ кўмагида халқаро экспертларни жалб этиб ҳамда ижтимоий контракт тузиш амалиёти жорий этилган туман (шаҳар)ларнинг тажрибасини пухта таҳлил қилинади. Таҳлил якунлари бўйича келгусида ушбу амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.