Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Илмий фаолият натижалари тижоратлаштирилишини Президент жамғармаси қўллаб-қувватлайди

09.08.2018

Рус тилида ўқиш

Инновацион ривожланиш вазирлигида таркибий ўзгартиришлар юз бермоқда, Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси, шунингдек Фанлар академиясининг Илмий-техникавий маркази ташкил этилмоқда. Бу Президентнинг 6.08.2018 йилдаги ПҚ–3899-сон қарорида назарда тутилган. 


Қарор замонавий талаблар ҳисобга олинган ҳолда фан ва ишлаб чиқариш оқилона ва самарали интеграцияланиши, илмий-тадқиқот инфратузилмаси ва инновацион фаолият комплекс ривожланишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.  


Инновация вазирлигида – янги бошқарма ва лавозим

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасида:

  • илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишланмалари, технологиялари ва бошқа инновацион дастурлари тижоратлаштирилиши ва трансферини таъминлаш учун масъул бўлган вазир ўринбосари қўшимча лавозими жорий этилмоқда;
  • инновацион лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш бўлими негизида Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган 11 штат бирлигидан иборат бошқарув ходимлари сонини қўшимча равишда ажратган ҳолда илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ва трансфер қилиш бошқармаси ташкил этилмоқда.

 

Қуйидагилар янги жорий этилаётган лавозимдаги вазир ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

  • амалий натижага йўналтирилган маҳсулотлар ва технологияларни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни ўтказишда Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг ишини мувофиқлаштириш;
  • илмий-тадқиқот муассасалари амалга ошираётган илмий ишланмаларни иқтисодий рентабеллиги юзасидан мунтазам равишда таҳлил қилиш ва танлаб олиш, шунингдек жорий этиш ва тижоратлаштириш;
  • юксак технологик ва тижоратлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий, илмий-таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интеграцияни таъминлаш;
  • илмий ва инновацион фаолият натижалари муаллифларига илмий-техникавий ҳужжатлар, бизнес-режаларни тайёрлашда, технологияларни патентлаш ва лицензиялашда ҳар томонлама ёрдам бериш;
  • илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш тадбирларини молиялаштириш учун маҳаллий ва хорижий инвестициялар, халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари, маблағларини жалб этиш ишини ташкиллаштириш;
  • шу соҳадаги хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан илмий ходимлар, мутахассислар ва ёш олимларнинг хорижий илмий-тадқиқот муассасаларида қисқа муддатли стажировка ўташлари ва малака оширишларини ташкил этиш;
  • илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари билан алоқасини таъминлаш.

 

Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси ташкил этилмоқда

 

Жамғарма юридик шахсни ташкил этмасдан Инновацион ривожланиш вазирлиги (маблағларни тасарруф этувчи) ҳузурида фаолият юритади.

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари, шунингдек харажатлар моддалари қуйидаги жадвалда кўрсатилган:

 

Шакллантириш манбалари

Харажатлар моддаси

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларида жойлаштиришдан олинган даромадлар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.   

Президентнинг 20.07.2018 йилдаги «Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3876-сон қарори 7-бандида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни кредитлаш мақсадида тижорат банкларига кредит ресурсларини тақдим этиш.

 

 


Илмий-техникавий марказ ташкил этилмоқда

 

У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг ихтисослаштирилган конструкторлик-технологик бюроси негизида Фанлар академиясининг конструкторлик бюроси ва тажриба ишлаб чиқаришига эга бўлган Илмий-техникавий маркази ташкил этилмоқда.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланган:

  • фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини шакллантириш ҳамда бевосита амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек вакуум-плазма ва лазер технологиялари соҳасидаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
  • вакуум ва плазма технологиялари, ҳимоя ва манзарали қопламалар туширишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, тажриба намуналарини тайёрлаш ва уларни синаш, импорт ўрнини босувчи мобил ва турғун озон генераторларини яратиш;
  • фаннинг турли соҳалари, юксак технологик соҳалар ва иқтисодиёт тармоқлари учун самарали бўлган, қуёш билан қувватлантириладиган лазерлар ва қуёш лазерларини яратиш;
  • қуёш нурланиши концентраторларининг энергетик хусусиятларини тадқиқ қилиш ҳамда олинган инновацион ишланмаларни саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига жорий этиш;
  • таълимнинг тегишли бакалавриат йўналишлари ва магистратура ихтисосликлари бўйича таълим жараёни доирасида фойдаланиш учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмаларини яратишда кўмак бериш орқали олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, ўқув-услубий иш сифати ва даражасини оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш;
  • приборлар, асбоб-ускуналар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларининг тажриба намуналарини яратиш йўли билан фундаментал, амалий фан ва инновацион лойиҳалар изчиллигини таъминлаш;
  • мудофаа саноати учун маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари буюртмалари бўйича эскирган асбоб-ускуналарни модернизациялаш;
  • ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, энг янги материаллар ва хом ашё ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш.

 

Марказ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 33-уй манзилидаги У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти биносида жойлашади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.08.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум