Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Импорт қилинадиган шакар божхона божи ва акциздан озод қилинди

14.09.2017

 

Бу давлат раҳбари сайтида эълон қилинган Президентнинг 12.09.2017 йилдаги ПҚ-3269-сон қарорида кўзда тутилган.

 

2017 йил 15 сентябрдан эътиборан шакарқамиш, қанд лавлаги ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий жиҳатдан тоза сахароза учун қуйидагилар бўйича “ноль” ставка ўрнатилди:

  • 1701 ТИФ ТН коди бўйича импорт божхона божи;
  • 1701 91 00 ва 1701 99 ТИФ ТН кодлари бўйича акциз солиғи.

 

ДБҚга импорт бўйича олиб келинадиган ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг ўз вақтида ва тўсқинликсиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз