Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юк «номаълум» ҳайдовчи билан юборилди: логистика ҳужжатларидаги хатолар нимага олиб келади БЮД тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада нималар ўзгарди GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак

Ипотека муносабатларида – электрон гаров хатлари

14.02.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.02.2025 йилдаги «Ипотека кредити бозори янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1028-сон Қонун имзоланди.

 

Аҳолининг кенг қатламлари учун ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида электрон гаров хати жорий этилмоқда. Электрон гаров хати ЯИДХПда тузилади ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ва дастлабки ипотекага олувчига берилади.

 

Маълумот учун: гаров хати эгасининг номи ёзилган қимматли қоғоз бўлиб, у гаров хати қонуний эгасининг қуйидаги ҳуқуқларини тасдиқлайди:

- ипотека билан таъминланган пул мажбуриятининг, шу мажбурият мавжудлигининг бошқа далилларини тақдим этмаган ҳолда бажарилишига эришиш ҳуқуқи;
- ипотека белгиланган мол-мулкка бўлган гаров ҳуқуқи.

 

Гаров хатининг қонуний эгаси шартномада ёки қонунчиликда назарда тутилган ўз ҳуқуқларини амалга ошираётганда гаров хатини тегишли ҳуқуқ қайси шахсга нисбатан амалга оширилаётган бўлса, шу мажбуриятли шахсга қарздорга ёки ипотекага қўювчига) унинг талабига биноан кўрсатиши шарт, бундан: 

  • ҳужжатли гаров хати нотариус депозитига топширилган;
  • ҳужжатли гаров хати гаровга олувчига ўтказилган ҳолда гаровга қўйилган;
  • гаров хати электрон тарзда расмийлаштирилган ҳоллар мустасно.

 

Электрон гаров хати билан таъминланган мажбуриятлар тўлиқ ёки қисман бажарилган тақдирда гаров хатининг қонуний эгаси электрон гаров хати бўйича мажбурият тўлиқ ёки қисман бажарилганлиги факти тўғрисида ёзув киритиш учун «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга мурожаат қилиши шарт.

 

Тегишли ўзгартиришлар:

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.02.2025 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев