Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Иш ҳақи ва пенсиялар 10%га индексация қилинади

15.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

2019 йил 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади (Президентнинг 12.07.2019 йилдаги Фармонига қаранг).

 

Амалдаги кўрсаткичлар билан солиштирганда қуйидаги манзара намоён бўлади:

 

Энг кам миқдор

2018 йил 1 ноябрдан 2019 йил 1 августгача (сўм)

2019 йил 1 августдан (сўм)

Оширилиш миқдори (%)

иш ҳақи

1 сентябрдан бошлаб – базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори

202 730

223 000

10

ёшга доир пенсиялар

396 500

436 150

10

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа

396 500

436 150

10

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига

243 300

267 650

10

 

Тегишинча, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) ҳам ошади. Ҳозир у ЭКИҲ (202 730 сўм) ва ЯТСнинг биринчи разряди бўйича тариф коэффициентининг (2,847) кўпайтмаси сифатида белгиланиб, 577 172,31 сўмни ташкил этади. Шу тариқа, 1 августдан “минимал” миқдорнинг ошишини инобатга олган ҳолда МҲЭКМ 634 881 сўмни (223 000 х 2,847) ташкил этади. 1 сентябрдан эса МҲЭКМ қатъий белгиланади ва 634 880 сўмга тенг бўлади.

 

Бундан ташқари, 2019 йил 1 августдан бошлаб:

 

  • II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%идан 75%ига оширилади ва 327 112,5 сўмни ташкил этади;

 

  • II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори ЭКИҲнинг 50%идан 75%ига оширилади ва 167 250 сўмни ташкил этади;

 

  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади, ҳозир - зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсизларга бериладиган нафақа миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Амалдаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланиб қолинади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Боқувчисини йўқотганлик нафақасининг ўзгариши динамикаси

Меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сони

Миқдори

(%)

Суммасиўм)

2018 йил 1 ноябрдан 2019 йил 1 августгача

2019 йил 1 августдан

Учта ва ундан ортиқ

100

243 300

436 150

Иккита

75

182 475

327 112,5

Битта

50

121 650

218 075

 

  • I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда ЭКИҲнинг 25%и миқдорида қўшимча тўлов, яъни 55 750 сўм жорий қилинмоқда.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52