Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

ЖБ шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлайди

05.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 30.12.2020 йилдаги “Жаҳон банки иштирокида "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

2020 йил 16 декабрда "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Жаҳон банки (ЖБ) ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш бўйича қарз битими ва молиявий битим имзоланган. Улар қуйидаги қарзни жалб қилишни назарда тутади:

  • Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 10,5 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан, $250 млн;
  • Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) 30 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан:
    • $165 млн миқдоридаги (имтиёзли қарз);
    • $85 млн миқдорида (имтиёзсиз қарз).

 

ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

 

Қарор билан Лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилищи юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
  • ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.