Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нима сабабдан товар учун тушум комиссионер ҳисоботларидан ўтиши мумкинТоварни маркетплейс орқали сотиш қандай ҳисобга олинади Иш куни давомида ходимга танаффусларни белгилаш тартиби

Жисмоний тарбия мутахассислари қаерда малака оширадилар

05.06.2017


2017 йил 31 майда Вазирлар Маҳкамасининг 329-сон “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 февралдаги ПҚ–2779-сон “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига бирлаштирилган.

 

Шу муносабат билан Марказнинг асосий вазифалари белгиланди, янги тузилмаси тасдиқланди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига Марказнинг уставини тасдиқлаш, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, Марказни юқори малакали мутахассис-амалиётчилар, профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш топширилди.

 

Марказ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвозаси кўчаси, 27-уй манзилига жойлаштирилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 5 июнда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан«Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Сардор ЖУМАШОВ,

 эксперт-юристимиз.

 


.

Валюталар курси

2025-02-28
  • USD:12877.37 (+0.00) сум
  • EUR:13501.92 (+0.00) сум
  • RUB:148.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг